Norma.uz

Таътилга чекловларсиз

Болани уч ёшга тўлгунча парваришлаш бўйича иш ҳақи сақланмай­диган таътилдаман. Бу ишдан бўшаб, янги жойга ишга кирмоқчиман. Янги жойда болани парваришлаш бўйича таътилнинг қолган қисмини олиш имкониятим борми? Бунда бирор-бир чеклашлар мавжудми?

Лена.

Тошкент вилояти.

 

– Қонун ҳужжатларида таътилдан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай чек­ловлар белгиланмаган, ундан янги иш жойида ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин.

Сизнинг хоҳишингизга қараб болангиз уч ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил МК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ берилиши керак.

Шуни эслатиб ўтамизки, болани парваришлаш учун бериладиган таътилдан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин (МК 234-моддасининг учинчи қисми).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 913 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика