11.02.2020
Рухсат талаб этилмайди
Эр-хотин никоҳдан расман ажралишган, 8 ёшли фарзандлари бор. Собиқ эр айни пайтда Қозоғистон фуқароси бўлиб, боладан хабар олмаяпти, унинг тарбиясида иштирок этмаяпти ва молиявий кўмак кўрсатмаяпти. Собиқ эр бола учун хорижий паспорт олишга ўз розилигини бермаяпти, бундай ҳолатда қандай йўл тутиш лозим? далее...»» |
11.02.2020
Ҳисоблагичларни текширувдан ўтказишнинг янги тартиби
Ўзбекистонда 2019 йил 1 ноябрдан жорий этилган коммунал маҳсулотлар истеъмолини ҳисобга олиш ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш бўйича ўрнатилган янги тартиб кўпчиликка бош оғриғи бўлди. Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сон қарорида назарда тутилган бўлиб, у қиёслашдан ўтказиш тартиб-таомилини осонлаштиришга қаратилган. Тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш, уларни ечиш ва ўрнатиш хизматлари эндиликда фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади. далее...»» |
11.02.2020
Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий сиёсатининг экологик ўлчови: умумий муаммолар – умумий ҳаракатлар
12–13 февраль кунлари Брюсселда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё (кейинги ўринларда ЕИ-МО деб юритилади) Атроф муҳит ва иқлим ўзгаришига доир ишчи гуруҳининг 9-мажлиси бўлиб ўтади. Мажлис мавзуси Марказий Осиё ва ЕИ-МО мамлакатлари ўртасида атроф муҳит ва иқлим ўзгариши соҳасида минтақавий ва икки томонлама даражаларда ҳамкорлик сиёсатини ривожлантириш, шунингдек ЕИнинг иқлим ва атроф муҳит соҳаси сиёсатидаги сўнгги ислоҳотлар, Европа Яшил Ҳаракати ҳамда ЕИ томонидан ишлаб чиқилаётган ёпиқ циклдаги иқтисодиётга доир янги Ҳаракатлар режасига алоҳида эътибор қаратишга бағишланади. Бу 2019 йилнинг январь кунлари Тошкентда Европа Иттифоқи–Марказий Осиё атроф муҳит ва сув ресурслари соҳасида ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги 6-конференциядан кейинги илк учрашувдир. далее...»» |
11.02.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
05.02.2020
Солиқчилар ҳаракати устидан қандай низолашса бўлади?
Солиқ инспекцияси 31.10.2019 йилда талабнома юбормасдан, ҳисобрақамимиздан 30 992 000 сўмни ҚҚС бўйича боқиманда сифатида ечиб олди. Солиқ бўйича тўлиқ ҳисоб-китобни тақдим этдик ва уларнинг ҳаракати ноқонуний эканлигини билдирдик (буни шахсан бориб ва шахсий кабинет орқали бир неча марта амалга оширдик). 10.12.2019 йилда ДСИ томонидан хулосага (бизга тақдим этилмади) биноан 11 056 000 сўм қайтарилди. Телефон қўнғироқларига ДСИ жавоб бермайди, инспектор уларнинг ҳаракатларини тушунтириб бера олмайди. 13.12.2019 йилда ўз ҳаракатларини тушунтириб беришларини сўраб, шахсий кабинет орқали сўров юбордик. Бу вазиятга ойдинлик киритиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? далее...»» |
05.02.2020
Квартираларни сотиш – ҚҚС билан
Қурилиш ташкилотига (ҚҚС тўловчиси) 2019 йил мартда қурилиш учун рухсатнома берилган бўлса, бу 2020 йилда янги қурилган бинолар ҚҚС ҳисобланган ҳолда сотилишини англатадими? далее...»» |
05.02.2020
Пул олиш учун пойтахтдаги квартирани гаровга қўйиш
Вилоятда истиқомат қиладиган фуқаро Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқарога катта миқдорда қарз бермоқчи, бунда қарз олувчига тегишли Тошкентдаги квартира гаровга қўйилмоқда. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай қарз берилиши мумкинми? далее...»» |
05.02.2020
Олдиндан тўловсиз ТМҚ берилиши
Товарни сотиш ва уни харидорга беришда ҳисобварақ-фактурани олдиндан тўлов ўтказилмасдан тузиш мумкинми? далее...»» |
05.02.2020
Жавобгарликдан озод этиладиган ҳолатлар
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва савдо қоидаларини бузиш ҳолларида жиноий иш қўзғатилмаслиги учун ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга 30 кунлик муддат қандай асосда берилади? далее...»» |
05.02.2020
Фақат битта фуқаролик
Ўзбекистон фуқароси 90-йиллар охирида Россияга кетиб, у ернинг фуқаролигини олган, бироқ 13 йилдирки Ўзбекистонда яшайди. У Ўзбекистон паспортига эгалиги ва Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаганлиги сабабли, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон фуқароси ҳисобланишини таъкидлайди. Шундай бўлиши мумкинми? далее...»» |
05.02.2020
Рўйхатдан чиқариш учун – шахсий иштирок
Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, Самарқандга келолмайди. Унинг ишончнома бўйича (адвокат номига имзо ҳуқуқи берилган ҳолда расмийлаштирилган асосий ишончнома бор) квартирадан рўйхатдан чиқариш мумкинми ёки у шахсан иштирок этиши зарурми? далее...»» |
05.02.2020
Ота-онам ёнимда яшаши учун
Рўйхатнинг 5-бандига биноан 2012 йилда Тошкентда прописка қилинганман. 2019 йил 23 сентябрда прописка қилиниш асосимни (1-бандга) ўзгартиришди. Пойтахтдаги хусусий турар жойимга 1941 ва 1945 йилда туғилган, ҳозирда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида прописка қилинган ва у ерда доимий яшайдиган пенсионер кекса ота-онамни прописка қилсам бўладими? Бунинг иложи бўлса, давлат органларига мурожаат қилиш тартиб-таомилларини тушунтириб беришингизни сўрайман. далее...»» |
05.02.2020
Консуллик ҳисобига туриш лозим
Корея Республикасида ўқийман. Консуллик ҳисобида турмайман. Февралда Индонезияда Халқаро талабалик форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Факультетимиздагилар конференцияга мени юборишмоқчи, бироқ ОВИР стикерим амал қилиш муддати тугаган, паспортимни эса алмаштирмаганман. Бошқа давлатга ОВИР стикерисиз борсам бўладими? Чиқиш учун рухсатнома қандай олинади? Ёки ЎзРнинг Кореядаги Ваколатхонасида паспортни алмаштирсам бўладими? далее...»» |
05.02.2020
Ўзбекистонга визасиз ташриф буюрадиганлар рўйхати кенгайтирилади
Бу Президентнинг 28.12.2019 йилдаги ПФ-5897-сон Фармонида назарда тутилган. далее...»» |
05.02.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
05.02.2020
Электрон аукцион: савдога «уяли телефон» орқали
«Электрон онлайн-аукционларни ташкиллаштириш маркази» ДУК мобиль қурилмалар орқали электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиш имкониятини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу хоҳловчиларга аутентификациядан ўтиш ва электрон аукционларда мобиль телефон ва бошқа электрон гаджетлар орқали ҳам иштирок этиш имконини беради. далее...»» |
30.01.2020
Корхона қайта ташкил этилганда меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар
Бош бухгалтер 1-сонли фирмада меҳнат дафтарчаси бўйича, 2-сонли фирмада ҳисоб-китоб бухгалтери бўлиб ўриндошликда ишлайди. Октябрь ойида 1-сонли фирма 2-сонли фирмага қўшилди. Бош бухгалтер 2-сонли фирмада ўзи ўриндошликда шу лавозимда ишлаганидек, ҳисоб-китоб бухгалтери лавозимида ишлашга розилик билдирди. Бу ҳолда ҳужжатларни қандай тўғри тўлдириш ва меҳнат дафтарчасида ёзувлар қилиш керак бўлади? далее...»» |
30.01.2020
Меҳнат шартномасини тузаётганда тиббий кўрикдан ўтиш
Корхонада дори-дармон препаратлари ишлаб чиқарилади. Ходимларни ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинади: 1) наркологик диспансердан маълумотнома; 2) психоневрологик диспансердан маълумотнома; 3) флюорография билан бирга тиббиёт дафтарчаси; 4) 086-шакл бўйича маълумотнома; 5) ВИЧ-ОИТС мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома; 6) С гепатити мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома. Дори-дармон препаратларини ишлаб чиқаришга ишга қабул қилишда шахслардан қандай маълумотномаларни талаб қилиш зарур? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган? далее...»» |
30.01.2020
Қоровулнинг иш графиги қандай тузилади
Корхона кун ора соат 23.00 дан 8.00 гача ишлаш режими билан икки нафар қоровулни ишга қабул қилмоқчи. Байрам кунлари ишлаганлик учун ҳақ икки баравар, тунги вақтдагисига – бир ярим баравар тўланади. Бундай иш учун меҳнат қонунчилигида қандай иш режими ва сменалар графиги назарда тутилган? далее...»» |
30.01.2020
Қоидани буздингизми – жарима тўланг
Бошқа шаҳарлик квартирантлар ижара шартномаси расмийлаштирилгандан сўнг 14-куни паспорт столида ҳисобга турганлар. Квартирант ўз вақтида рўйхатга турмаганлиги учун жарима тўлаган. Квартира эгаси ҳам жарима тўлаши лозимми? Участка нозири квартира эгасини ўз вақтида квартирантларни ҳисобга қўймаганлиги учун жаримага тортишга ҳақлими? далее...»» |