Қурилиш ташкилотига (ҚҚС тўловчиси) 2019 йил мартда қурилиш учун рухсатнома берилган бўлса, бу 2020 йилда янги қурилган бинолар ҚҚС ҳисобланган ҳолда сотилишини англатадими?
– 2019 йил мартда қурилиш учун рухсатнома олган ташкилот ҚҚСдан озод этишни қўллаши мумкин эмас. Янги қурган биноларингиз ҚҚС ҳисобланган ҳолда сотилади.
2019 йил 1 январга қадар қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларини бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш обороти 2019 йил 1 январдан 2020 йилнинг 1 январига қадар ҚҚСдан озод қилинган эди.
Қуйидаги объектларга ҚҚСдан озод этиш тааллуқли бўлмайди:
♦ 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига киритилган;
♦ 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурига киритилган;
♦ 2019 йил 1 январдан кейин қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларига (13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармоннинг 13-банди).
Замира Жўраева,
«Norma» МЧЖ эксперти.