07.07.2015
Ошхонани балкондан чиқаринг
Ўз вақтида ошхонани балконга ўзбошимчалик билан чиқариб ташлаган кўплаб квартира эгаларининг эндиликда терлаб-пишишига тўғри келади. Уларнинг ҳаммасини аввалги ҳолатга қайтаришга мажбур қилишади: газ плитаси ва раковина ошхонада бўлиши керак, квартиранинг режасига кўра айни шундай бўлиши лозим. далее...»» |
07.07.2015
Якка тартибдаги уйлар қоидаларидан «тушиб қолган»
Агар сўз кўп квартирали уй хусусида эмас, балки ҳеч ким прописка қилинмаган, 8 хонали (ёки ундан кўп) якка тартибдаги хусусий уй тўғрисида борса, марказлаштирилган тизимга уланган совуқ сув таъминоти истеъмолига ҳисоблаб ёзишлар қандай амалга оширилиши керак? далее...»» |
07.07.2015
Бўнак билан тўласам-да, қўшимча ҳақни талаб қилишяпти
Агар илгарироқ бўнак тўловлари бир йил учун олдиндан тўланган бўлса, коммунал хизматлар ва телефон алоқаси хизматларига тўлаш учун тўловлар ошганда аҳолидан қўшимча тўловни талаб қилишлари тўғрими? далее...»» |
07.07.2015
Таъмирлаш бўлган эдими?
Москвалик исталган фуқаро яқин вақт ичида унинг уйидаги коммунал хизматларнинг иши тўғрисида суҳбатлашиш учун солиқ инспекциясига таклиф қилиниши мумкин. далее...»» |
07.07.2015
Ширкатларга юридик хизмат ёрдам бермоқда
Маслаҳатлар бериш, судда ХУМШ манфаатларини ҳимоя этиш ва унинг номидан қатнашиш, рўйхатдан ўтишда кўмаклашиш, қарзларни ундириб олиш, ширкатга кредитларни ўзлаштириш билан боғлиқ масалаларни тушунтириш юридик хизматнинг асосий мақсадидир. далее...»» |
07.07.2015
Ширкат ҳаётига ҳамоҳанг
Ширкатлар фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш жуда-жуда муҳимдир. Қаерда шунга муваффақ бўлинса, ўша ерда уй-жой мулкдорлари билан самарали мулоқот таъминланади. Мулкдорлар умумий мол-мулк таъминоти учун бадалларни вақтида тўлайдилар, ХУМШда содир бўлаётган барча ишлардан хабардор бўладилар, яхши ташаббусларни қўллаб-қувватлайдилар, ширкатларнинг ишини назорат қилиб борадилар. далее...»» |
07.07.2015
Бизнес юритиш учун барча қулайлик мавжуд
Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилинди. Бу амалда ана шу идораларнинг тадбиркор манфаатини таъминлаш йўлида хизмат қилишига кенг йўл очди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун айбдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилди. далее...»» |
07.07.2015
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
07.07.2015
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
Парламент қуйи палатасининг кун тартибига «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳаларини ҳамда мамлакатимиз ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бошқа қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини муҳокама этишга доир масалалар киритилди. далее...»» |
01.07.2015
Ёнғиндан кейин
Жорий йилнинг 5 ойи ичида ёнғин техник экспертизаси бўйича эксперт амалиётининг таҳлили бундай текширишлар турли сабабларга кўра юз берган ёнғин ҳолатлари бўйича тайинлаганлигини кўрсатди. далее...»» |
01.07.2015
Иштирокчи битта бўлса
Агар уларнинг муассислари 100% улушли биргина жисмоний шахс бўлса, транспорт воситасини бир юридик шахсдан бошқасига қайта расмийлаштиришни нотариус тасдиқлаши керакми? далее...»» |
01.07.2015
Суғурта кузда кучга киради
Жорий йил ноябрь ойининг охирида «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун (26.05.2015 йилдаги ЎРҚ-386-сон) кучга киради. Унга мувофиқ транспортда жабрланганларга суғурта қопламини транспорт тури ва ташиш хусусиятидан қатъи назар олиш ҳуқуқи кафолатланади. далее...»» |
01.07.2015
Гендер масаласига қайтиб
Нима учун иш берувчиларимиз турмуш қурган ва ҳали болалари бўлмаган ёш келинчакларни ишга олишдан бош тортишади?! Бу хусусда мутахассисларнинг фикри қандай? далее...»» |
01.07.2015
Ёзув ҳақиқий эмас
Ходим корхона директоридан унга меҳнат дафтарчасини 5 кунга беришни сўради. Қайтарилганидан кейин биз унда корхонамизга қабул қилиниши тўғрисидаги ёзувдан кейин яна бир – у бошқа ташкилотга ҳам ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни кўрдик. Энди нима қилиш лозим? У бошқа ишхонага ўриндошлик бўйича қабул қилинган деб расмийлаштирса бўладими? далее...»» |
01.07.2015
Фақат йилнинг охиригача
Бизнинг МЧЖ баҳор – ёз даврида мавсумий ходимларни ёллайди. Уларни биометрик эмас, балки эски намунадаги паспорт бўйича ишга расмийлаштирса бўладими? далее...»» |
01.07.2015
Ҳар бир бухгалтер мулкдор бўлиши мумкин
Хусусий корхона мулкдори ва директори барча мулкни бош бухгалтерга топширяпти. Энди раҳбар ва бош бухгалтернинг имзолари учун устунлар берилган ҳисобот ҳужжатларини нима қиламиз? далее...»» |
01.07.2015
Ташқи реклама бериш қоидалари
Реклама жойлаштирилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар такомиллаштиришга муҳтождир. далее...»» |
01.07.2015
Даъво билан даъвога қарши
АЖ етказиб берилган ускуна учун МЧЖдан 100 млн сўм миқдорида қарздор бўлди. Учинчи шахслар олдидаги шартномавий мажбуриятларни бажариш учун МЧЖ банкдан мақсадли кредит олишга қарор қилди. АЖдан унга доир кафил бўлишни сўраб, унинг розилигини олди. Банк, МЧЖ ва АЖ кафиллик шартномаси туздилар. Кредит тўловларини ўз вақтида тўлаш мумкин бўлмаганлиги боис МЧЖ кейинроқ унинг учун кредит бўйича 100 млн сўм тўлашни илтимос қилиб, АЖга мурожаат этди, у айни шундай қилди. МЧЖ хўжалик судига 100 млн сўм асосий қарзни ундириш хусусида мурожаат қилди. АЖ кафиллик шартномаси бўйича тўланган 100 млн сўмни ҳисобга олишни талаб қилиб, қарши даъво берди. далее...»» |
01.07.2015
Транспорт ҳаракати хавфсизлиги йўлида
Қарорини қабул қилишдан кўзланган мақсад транспорт ҳаракати хавфсизлигига оид қонунларни амалиётда самарали татбиқ этишдир. Бу соҳада ягона суд амалиётини шакллантириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. далее...»» |
01.07.2015
Бухгалтерия ҳисоби: ўзгаришлар юз беради
Корхона барча ходимларининг хўжалик операцияларини ҳужжат билан расмийлаштириш ва уларни бухгалтерияга тақдим этиш бўйича бухгалтерия хизмати раҳбарининг талабларига риоя этишларига доир қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурияти бухгалтерлар учун жуда аҳамиятли янгилик бўлади. далее...»» |