Norma.uz

Бўнак билан тўласам-да, қўшимча ҳақни талаб қилишяпти

Ҳуқуқий тартибга солинганлигига қарамай, коммунал хизматлар учун бўнак тўловлари билан боғлиқ савол истеъмолчиларнинг мурожаатларида тез-тез учраб туради.

«Агар илгарироқ бўнак тўловлари бир йил учун олдиндан тўланган бўлса, коммунал хизматлар ва телефон алоқаси хизматларига тўлаш учун тўловлар ошганда аҳолидан қўшимча тўловни талаб қилишлари тўғримидеб сўрайди газетхон.

 

ВМнинг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (18.04.2001 йилдаги 178-сон, бундан кейин – 178-сон ВМҚ) 7-бандида белгиланишича, уй-жой мулкдорлари ва уй-жойни ижарага олувчилар коммунал хизматлар учун бўнак сифатида тўланган тўловларга, ушбу даврда тегишли тарифлар кўпайган тақдирда, қўшимча ҳақ тўлашдан озод этиладилар (12 ойдан ортиқ бўлмаган давр учун).

Ушбу бўнак билан тўлаш тартибини коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари ҳам (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон Қарори, бундан кейин – ­194-сон ВМҚ) назарда тутади.

Чунончи, Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари (194-сон ВМҚга 1-илова) 95-бандига кўра истеъмолчи (жисмоний шахс) ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда иссиқлик таъминоти хизматларига бўнак билан тўлаган тўловларига (тўлов кунидан бошлаб 12 ойдан ошмайдиган даврга) қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилади.

Бўнак тўловларига худди шундай ёндашувни Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари (194-сон ВМҚга 2-илова) 108-банди ҳамда Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидалари (194-сон ВМҚга 3-илова) 42-банди белгилайди.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида (ВМнинг 29.08.2009 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 245-сон Қоидалар) ҳам худди шундай меъёрлар мавжуд. ­245-сон Қоидаларнинг 5-банди ҳам тариф ошган тақдирда истеъмолчини тўлов кунидан бошлаб 12 ойдан ошмайдиган муддатга бўнак тариқасида тўланган электр энергияси миқдори учун қўшимча тўловлар тўлашдан озод этади. ­245-сон Қоидаларнинг ­119-бандида айтилишича, маиший истеъмолчи хоҳласа электр энергиясидан фойдаланганлик учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга, тариф ўзгарганда суммани қайта ҳисоб-китоб қилмасдан, олдиндан ҳақ тўлаши мумкин.

Газга келсак, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турмушда газдан фойдаланиш қоидаларига1 кўра ушбу масала тартибга солинмаган. Бироқ чакана истеъмолчига табиий газ етказиб бериш шартномасининг 6.5-бандида айтилишича, бўнак тарзида тўланган маблағлар қайтарилмайди, кўрсатилган маблағлар эса кейинги ойда тўлаш чоғида ҳисобга олинади. Табиий газга тарифлар ошган тақдирда бўнак сифатида олдиндан ҳақ тўлаган (12 ойдан ошмайдиган даврга) истеъмолчилар қўшимча тўловдан озод этиладилар.

Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари2 (бундан кейинҚоидалар) ҳам телефон алоқасидан фойдаланиш учун бўнак билан ҳақ тўлашни назарда тутади. Қоидаларнинг 106-бандига кўра абонент хоҳласа, тариф ўзгарганда абонент тўлови суммасини қайта ҳисоб-китоб қилмасдан, 12 ойдан ошмайдиган муддатга телефон алоқасидан фойдаланиш учун олдиндан ҳақ тўлаши мумкин. Бунда, агар абонент, абонентлик тўловидан ташқари, шаҳар телефон алоқасининг бошқа хизматларидан фойдаланса ёки бир ой мобайнида абонент ҳақига киритилган сўзлашувлар вақти лимитини сарфласа, кўрсатилган хизматларга ҳақ абонентнинг олдиндан тўлови ҳисобига амалга оширилади.

 

1Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.10.1997 йилда 370-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ЎзААА бош директорининг буйруғи билан тасдиқланган, АВ томонидан 15.03.2004 йилда 1323-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Прочитано: 2048 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика