Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 27 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАР КЛАССИФИКАТОРИ ЯНГИЛАНДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 йилдаги 164-сон Қарори билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори тасдиқланди.

Шуни эслатиб ўтамизки, Классификатор хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг иш разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш, шунингдек улар маълумоти йўналиши ва даражасига қўйиладиган талабларни аниқлаш учун мўлжалланган.

Илгаригидек, Классификатор қуйидаги қисмларда мажбурий ҳисобланади:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан — ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда;

ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши.

Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар таклифлари асосида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Қабул қилинган Қарорга мувофиқ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига 2016 йил 1 январгача бўлган муддатда Классификатор базасида Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқлараро тариф-малака маълумотномаси ишлаб чиқилишини, ушбу маълумотноманинг электрон версияси вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилди. Маълумотнома ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича улар орасида пулли асосда тарқатилиши назарда тутилмоқда.

Ҳужжат Президентнинг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонини (24.04.2015 йилдаги ПФ–4720-сон) бажариш юзасидан ҳамда касблар ва лавозимларни таснифлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, уни бозор иқтисодиёти талабларига ва халқаро амалиётга мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди.

 

БИТТА ҲУЖЖАТГА КАМАЙТИРИЛДИ

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 18.06.2015 йилда 1807-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда – Низом) ўзгартиришлар киритилди.

Шуни эслатиб ўтамизки, қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси деганда ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўланган (тўланадиган) ҚҚС суммасининг ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган оборотлар учун ишлатиладиган қисми учун ҳисоблаб ёзилган суммасидан ошиб кетиши тушунилади. Низомда ҚҚС ортиқча суммасини қайтарилиши тартиби белгиланган: солиқ тўловчининг солиққа оид қарзларини ортиқча сумма ҳисобидан сўндирилиши ҳамда қолган суммани банкдаги ҳисобрақамига қайтариш кетма-кетлиги, қайтариш муддатлари, уни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларнинг рўйхати ва бошқалар.

Мазкур Низомни амалдаги айрим қонун ҳужжатларига 2015 йилда киритилган ўзгартиришларга мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришлар қуйидагилар учун муҳимдир:

тўқимачилик саноати корхоналари учун

2014 йил охирида Президентнинг «Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (25.03.2004 йилдаги 141-сон) ўзгартиришлар* киритилди.

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ «Ўзбекенгилсаноат» ДАК корхоналарига контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича эркин муомаладаги валютага (ҚҚСни ноль ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) харид қилишига рухсат берилган. Бунда мазкур ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан ушбу ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 80%и экспортга йўналтирилиши талаби бекор қилинди.

Шу муносабат билан қўшимча ҳужжатлар рўйхатидан (Низомнинг 7-банди «г» кичик банди) тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 80%ни экспортга сотилганлиги тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ўтган ҳисобот даври учун экспорт маҳсулотлари ҳажми тўғрисидаги маълумотни илова қилган ҳолда корхона-экспортёрнинг хати чиқариб ташланди. Энди уни тақдим этишга зарурат йўқ. Тегишинча, Низомга 5-илова ҳам ўз кучини йўқотади;

газ таъминоти корхоналари учун

Солиқ кодексининг 217-моддасига мувофиқ аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларга (сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминотига) ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади. 2015 йил 1 январга қадар аҳолини газ билан таъминлашга ҳам ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинар эди. Бироқ «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди, ўзгартиришларда аҳолига реализация қилинадиган газга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинишини бекор қилиш назарда тутилган. Газ нархи давлат томонидан тартибга солинади, яъни республиканинг барча ҳудудларида ҚҚСни ўз ичига оладиган қатъий белгиланган нарх бўйича газ сотилади. Мазкур ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан аҳолига коммунал хизматлар кўрсатадиган ва ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган газ таъминоти ташкилотлари рўйхатдан чиқариб ташланди. Тегишинча, ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун ДСИга тақдим этиладиган қўшимча ҳужжатлар рўйхатидан табиий ва сиқилган газни сотганлиги тўғрисида ҳисобот (Низомнинг 7-банди «д» кичик банди) чиқариб ташланди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 22.06.2015 йилдаги 24 (680)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

*Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 36-илова.


Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
«Norma Profi» экспертлари Елена ЕРМОХИНА ва Ирина АХМЕТОВА тайёрладилар.

Прочитано: 2144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика