Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 27 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Парламент қуйи палатасининг кун тартибига «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳаларини ҳамда мамлакатимиз ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бошқа қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини муҳокама этишга доир масалалар киритилди.

Барча масалалар олдиндан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бир қатор қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ҳамда идоралар вакиллари иштирокида муҳокамадан ўтган эди. Уларни муҳокама қилиш жараёнида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор амалий таклифлар билдирилди.

Депутатлар ўз ишларини Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилишдан бошладилар.

Таъкидландики, инвестиция ва пай фондлари жаҳон амалиётида кенг ёйилган. Шу сабабли «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини сифатли тайёрлаш мақсадида АҚШ, Германия, Корея, Россия ва бошқа мамлакатларнинг ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари таҳлилдан ўтказилди. Бугунги кунда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонунлар инвестиция ва пай фондларини ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Уларда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган асосий нормалар белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва пай фондларининг фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунни қабул қилиш зарурлиги шу билан изоҳланадики, мазкур институтлар ўзига хос механизм бўлиб, ушбу механизм ёрдамида хусусий шахслар пул маблағлари ва бошқа активларни бошқариш учун профессионал менежерлар қўлига топширадилар. Натижада жамоавий инвестициялаш тизими ишга тушади ва бу бўш турган пул маблағларини ҳаракатга келтириш ҳамда уларни миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларини молиялаштиришга йўналтириш имконини беради.

Бинобарин, инвесторлар киритган маблағларнинг ягона жамланмаси шакллантирилади. Унда ҳар бир инвесторнинг ўз инвестицияларига мутаносиб улуши бўлади. Бу профессионал бошқарувни, харажатлар ва таваккалчиликлар диверсификация қилиниши ҳамда камайишини таъминлайди.

Янги қонуннинг қабул қилиниши фонд бозори томонидан иқтисодиёт тармоқлари ўртасида сармоянинг эркин оқимини таъминлаш, инвесторларга ва аҳолининг кенг қатламларига капитал бозорига кириш имкониятини бериш, жамғармаларни шакллантириш ва кўпайтириш учун муқобил имкониятлар яратиш каби вазифалар янада самарали бажарилишига хизмат қилади.

Ҳар томонлама муҳокамадан сўнг депутатлар мазкур қонун лойиҳасининг қоидаларини маъқулладилар ва уни қабул қилдилар.

Депутатлар кун тартибига киритилган бошқа масалаларни кўриб чиқдилар ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилдилар.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 1376 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика