|
19.05.2014
Ҳужжатлар мувофиқлаштирилди
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
|
24.03.2025
Ҳужжатлар рўйхати янгиланди
Экспорт бўйича ҚҚСни қоплаш учун, агар тегишли маълумотлар электрон идоралараро тизимда мавжуд бўлса, солиқ органларига экспорт шартномаси ва БЮДни тақдим этиш талаб этилмайди. Бу 11.03.2025 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 160-сон ВМҚда назарда тутилган. далее...»» |
|
30.04.2018
Ҳужжатлар сканерни чалғита олмади
Бугун барча соҳада бўлгани каби божхона тизимида ҳам замонавий инновацион технологиялардан кенг фойдаланилмоқда. Бундай технологиялар божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришга хизмат қилиши билан бирга, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олишда ҳам қўл келмоқда. далее...»» |
|
23.05.2016
Ҳужжатлар турлича талқин қилинганда
Текширув чоғида корхоналар ходимларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ҳисоблаб чиқариш бўйича саволлар юзага келди. Бунда турли корхоналарда текширувчилар ҳисоб-китобларга мукофот тўловлари, устамалар, компенсациялар ва бошқа қўшимча тўловларни қўшиш бобида Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом меъёрларини турлича талқин қилганлар. Масалан, муассаса раҳбарининг йил бошида чиқариладиган буйруғига кўра, ходимларга лавозим маошидан ташқари қуйидагилар мунтазам равишда тўланади: қатъий белгиланган суммада устама ёки иш ҳақидан (лавозим маошидан) фоиз сифатида; байрамлар муносабати билан, чораклик, йиллик иш натижалари бўйича мукофотлар; моддий ёрдам (йилда 1 марта), шунингдек шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация (меъёрлар доирасида 2 ЭКИҲ + белгиланган меъёрлардан ортиқ 1 ЭКИҲ). Битта корхонада текширувчи касаллик варақаси бўйича нафақани ҳисоблаш учун фақат лавозим маошини инобатга олиб, унга мукофотнинг атиги 1/12 қисмини қўшган, иккинчисида – ҳисоб-китобга 1/12 қисми миқдорида қўшилган мукофотларни истисно этганда маошга ундан ортиқ барча тўловлар қўшилган. Юқорида тилга олинган даромадларга эга бўлган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин? далее...»» |
|
22.12.2020
Ҳужжатларда «йўқ». Кўрик вақтида кўриниб қолди
«Сирдарё» чегара божхона пости ходимлари товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ навбатдаги ҳолатни аниқлашди. далее...»» |
|
06.08.2013
Ҳужжатларнинг самарали экспертизаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат¬ларнинг коррупцияга қарши экспертизаси лойиҳаларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини чеклашга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади. далее...»» |
|
23.05.2016
Ҳужжатсиз ташиш мажбуриятини олманг
Ташувчи (МЧЖ) ва юк жўнатувчи (ХК) 2015 йил сентябрида 100 млн сўмлик товарларни ташиш шартномасини туздилар. Унинг шартларига кўра юк жўнатувчи 7 банк куни давомида шартнома суммасининг 50%ини олдиндан тўлаб, қолган ярмини ҳисобварақ-фактура имзолангандан кейин 30 кун давомида сўндириши керак эди. Ташувчи ўз навбатида олдиндан тўлов тўланган кундан бошлаб 10 кун ичида товарни етказиб бериши шарт эди. Хусусий корхона ўз мажбуриятларини вақтида бажарди. Бироқ МЧЖ лицензия муддати тугаганлиги ва юк автотранспорти техник кўрикдан ўтиши зарурлигини рўкач қилиб, товарни белгиланган муддатда етказиб беришдан бош тортди. Унга юборилган даъво натижа бермади, ноябрь ойида юк жўнатувчи хўжалик судига илгари тўланган 50 млн сўм, 500 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини қоплаш даъвоси билан мурожаат қилди. далее...»» |
|
16.08.2013
Ҳузурингизга ўт ўчирувчи келса...
Корхонанинг ёнғин хавфсизлигини текширишга қандай қилиб тайёрланиши тўғрисида тавсиялар беришга ҳаракат қиламиз. далее...»» |
|
17.07.2017
Ҳукм сайёр судда ўқилди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқимизнинг суд тизимига ишончини қатъий мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратилди. далее...»» |
|
18.06.2018
Ҳукумат қарорларига қандай ўзгаришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 384-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иш ҳақи ҳисоб-китобидаги, алоҳида бўлинмалар ҳисоботларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашда ЯТТ иштирок этишидаги ва бошқа ўзгартиришлар киритилмоқда. далее...»» |
|
12.06.2018
Ҳукумат қарорларига қандай ўзгаришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги 384-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иш ҳақи ҳисоб-китобидаги, алоҳида бўлинмалар ҳисоботларидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашда ЯТТ иштирок этишидаги ва бошқа ўзгартиришлар киритилмоқда. далее...»» |
|
11.11.2015
Ҳукуматнинг рухсатини олинг
Бир неча йил аввал бир қатор товарлар, шу жумладан қоракўлни ҳам олиб чиқишни тақиқлайдиган қарор қабул қилингани бизга маълум. Бироқ бизга жорий йилнинг май ойида тақиқ олиб ташланган ёки уларнинг сони қисқартирилган деб айтишди. Шу тўғрими? далее...»» |
|
02.07.2013
Ҳунаридан зар ундираётганлар
Танбурни италияда чалдирган уста далее...»» |
|
09.04.2013
Ҳунарманд – ижодкор ва тадбиркор
Кўп мамлакатларнинг тажрибаси ҳунармандчилик миллий иқтисодиётнинг зарур сектори эканлигини кўрсатяпти. далее...»» |
|
30.03.2015
Ҳунармандга имтиёз борми?
ПФ-3706-сон Фармоннинг 3-бандида ягона ижтимоий тўлов бўйича берилган имтиёз маиший хизмат уюшмасида ишлайдиган касаначи ҳунармандларга ҳам тааллуқлими? далее...»» |
|
13.12.2019
Ҳунармандларга янада кўпроқ имтиёзлар берилди
Президентнинг 28.11.2019 йилдаги ПҚ-4539-сон қарорида ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган. далее...»» |
|
09.03.2016
Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаб
2015 йилда Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтган «Ўзбекистон керамикаси сақловчилари» кўргазмаси жамоатчиликнинг юксак эътиборига сазовор бўлди. Кўргазма маҳаллий ва хорижий ОАВларда, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди. Нафақат сопол идиш ясовчи усталар, балки барча ҳунарманд усталар билан учрашувларда, одатдагидек, улар ясаган буюмларни хорижга олиб чиқишда тўланадиган солиқлар ҳақида кўп саволлар берилади. Ҳунармандлар бу ҳақда етарлича маълумотга эга бўлмаганликлари туфайли ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмайдилар. Шу боис биз бугун энг долзарб саволларга жавоб берамиз. далее...»» |
|
29.12.2020
ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР!
«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг биринчи сони 2021 йил 12 январь сешанба куни чиқади. далее...»» |
|
26.02.2013
Ҳушёр юрган зарар қилмайди ёки алкоголь маҳсулотларига доир чекловлар
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг (5.10.2011 йилдаги ЎРҚ-302-сон) 13-моддасига кўра алкоголь маҳсулотини 20 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш мумкин эмас. далее...»» |
|
09.01.2017
Ҳушёрлик эслатиб турилиши керак
Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда ҳукумат қарорига биноан Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилиб турибди. Бундан асосий мақсад куз-қиш иситиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда бундай фалокат хавфсизлигини таъминлашдан иборат. далее...»» |
