«Сирдарё» чегара божхона пости ходимлари товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ навбатдаги ҳолатни аниқлашди.
Пост орқали қўшни давлатдан ўтиб келаётган А.О. бошқарувидаги «DAF» юк автомашинаси тегишли тартибда ўрганилганда йўл-юк кузатув ҳужжатлари ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки савол-жавоб вақтида айтилмаган, муқаддам фойдаланишда бўлган тахминий қиймати 36 млн 250 минг сўмлик 145 дона «Коринной лист риссора» товари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
* * *
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида дори воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказди.
Олдиндан кузатувга олинган Э.С. бошқарувидаги «Малибу» автомашинаси шаҳар ҳудудида жойлашган автотураргоҳлардан бирига келиб тўхтаган вақтда кўздан кечирилди. Маълум бўлишича, Д.Ш.га тегишли бўлган ва энг аянчлиси, ҳеч қандай ҳужатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган дастлабки қиймати 70,8 млн сўмлик жами 670 дона тиббиёт воситалари ички бозорда сотиш учун четдан келтирилган экан. Контрафакт дорилар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Саҳифа Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати материаллари асосида тайёрланди.