Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 20 / Мутахассислар шарҳи

Ҳужжатлар мувофиқлаштирилди

Адлия вазирлиги 23.04.2014 йилда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўз­гартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорини1 рўйхатдан ўтказди.

 

Қарор билан киритилган ўз­гартириш ва қўшимчаларни 2200-сон Низомни амалдаги қонун ҳужжатларига му­вофиқлаштириш зарурати тақозо этди. Чунончи, Президентнинг «Ўзбе­кистон Рес­публикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсат­кичлари прогнози ва Давлат бюджети параметр­лари тўғрисида»ги Қарори (25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон) билан жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси жорий йилнинг 1 январидан бошлаб 2013 йилда белгиланган 8% ўрнига 7,5%га пасайтирилди. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқаролар мажбурий суғурта бадалларининг ставкаси эса 2013 йилда амал қилган 6% ўрнига 6,5% миқдорида тасдиқланди.

Шу муносабат билан бюд­жет билан Ўзбекистон Рес­публикасининг Молия ва­зир­лиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жам­ғармаси ўртасида қўшимча ҳисоблан­ган тўловлар суммасини тақ­симлаш меъёрларига ўзгар­тиришлар киритилди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳо­фаза қилиш вазирининг 28.12.2012 йилдаги «Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 76-Б-сон буйру­ғига2 (28.01.2013 йилда 2173-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ белгиланган чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида асосий ходимлар сонининг энг кам ­меъёрлари ҳамда чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида ишнинг ўртача разрядлари ўзгартирилди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳо­фаза қилиш вазирининг юқорида айтилган буйруғини, шунингдек энг кам иш ҳақининг белгиланган миқдорига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомда (23.04.2014 йилда 2200-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган тўловларни қўшимча ҳисоблаш ва қўшимча ҳисоб­ланган тўловлар суммасини белгилаш учун база ҳисоб-китобининг шартли мисолларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

12200-4-сон, «СБХ»нинг 6.05.2014 йилдаги 18 (1030)-сонида чоп этилган.

2АВ томонидан 28.01.2013 йилда 2173-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган, «Норма маслаҳатчи»нинг 5.02.2013 йилдаги 5 (394)-сонида чоп этилган.

 

Лазиз МУРОДХЎЖАЕВ,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг етакчи мутахассиси.

Прочитано: 1317 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика