Norma.uz
СБХ
13.12.2017 Фойдалана бошлагандан эътиборан 3 йилдан кўп эмас
2015 йилда ишлаб чиқарилган, фойдаланишда бўлган ускуна янги ҳисобланадими? Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига изоҳларда кўрсатилган имтиёз унга нисбатан татбиқ этиладими? Ускуна сотилган тақдирда у сақланиб қоладими?
далее...»»
08.09.2014 Фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари

Февралда ишга қабул қилинган ходим апрелнинг охиригача ишлади. Май ва июнь ойларида ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлди, июлда эса ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Агар меҳнат шартномаси бўйича асосий таътил 15 кунни, қўшимча таътил 6 кунни ташкил этса, фойдаланилмаган меҳнат таътили кунларининг сони қандай ҳисобланади?


далее...»»
03.10.2019 Фойдаланилмаган таътил учун компенсация
Ўриндош 1.08.2019 йилдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Ишдан бўшаш кунида 15 кунлик фойдаланилмаган таътили бор. Штатлар жадвали бўйича маоши – 2 500 минг сўм. Ҳар ойда ўртача 1 100 минг сўмдан ҳисобланади. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади?
далее...»»
05.05.2014 Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммасининг ҳисоб-китоби
2014 йил 14 февралда ходим 1 мартдан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Ходимнинг маоши – 360 000 сўм. Ўтган йил учун қўшимча тўловлар суммаси – 150 000 сўм. Ходимнинг жорий иш йили 2013 йил 1 ноябрдан бошланган. Жорий йилдан ташқари ҳамма йиллар учун унга таътил тақдим этилган. Меҳнат шартномаси шартларига биноан таътилнинг давомийлиги – 18 иш куни.
далее...»»
22.10.2018 Фойдаланилмаган таътил ҳисобга олинмайди
Иш жадвали – олти кунлик. Ходим 2018 йил 10 августда ишдан бўшади. Табелга кўра 1 августдан 10 августгача 9 иш куни чиқди. 14 иш кунидан иборат фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланди. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация кунлари ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинадими?
далее...»»
08.10.2019 Фойдаланилмаётган асосий воситалар консервация қилинганда амортизация
Кичик корхона МЧЖ ҚКнинг фаолият тури – тикув ишлаб чиқариши. Балансда тикув машиналари (асосий воситалар) мавжуд. Маҳсулдорлиги юқорироқ импорт тикув машиналари сотиб олинганлиги сабабли эскирган (бироқ ишчи ҳолатдаги) машиналардан ишлаб чиқариш жараёнида фойданилмаяпти. Эҳтимол, келгусида улардан яна фойдаланармиз. Улар бўйича 2010-счётда акс эттириладиган амортизация ҳисобланади. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотининг таннархи ошиб, зарар кўришимизга олиб келмоқда. 1. Кичик корхонада АВни консервация қилиш учун чет ташкилотларни (консалтинг, аудиторлик ва ҳ.к.) таклиф қилиш шартми ёки бу талаб фақат давлат корхоналарига тааллуқлими? 2. Ишлаб чиқариш АВ бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиш учун бошқа вариантлар борми? 3. Қандай ҳолларда ишлаб чиқариш АВ амортизациясини таннархга киритмаслик мумкин?
далее...»»
12.09.2020 Фойдаланилмаётган ускуна амортизацияси
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дастлаб битта маҳсулот ишлаб чиқарган. Айни пайтда фаолият турини ўзгартириб, умуман бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган. Аввалги маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуна ҳозир ишлатилмаяпти, консервация ҳам қилинмаган. Ускуна бўйича эскириш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган асосий воситаларнинг эскириши чегириб ташланадими?
далее...»»
12.12.2016 Фойдаланиш мумкин эмас, ҳисобдан чиқарилсин
ЯСТ тўловчи корхона омборларида сақланаётган хом ашё ва материаллар яроқсиз ҳолатга келгани сабабли уларни корхона харажатлари сифатида ҳисобдан чиқариш режалаштирилмоқда. 1. Яроқсиз хом ашё ва материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши қай тартибда ва қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? 2. Солиқ оқибатлари қандай бўлади? 3. Бу бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
14.01.2025 Фойдаланиш ҳуқуқи асосида олинган ер майдони бўйича солиқлар
Юридик шахс томонидан онлайн-аукционда қатнашиш натижасида тузилган баённомага асосан шаҳар ҳудудидаги ер майдонидан 36 ой давомида фойдаланиш ҳуқуқи учун 190 млн сўм тўлаб берилган. Ушбу ерда кўчма савдо объекти ташкил этилади, унга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди. Ушбу ажратилган ер майдонида савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мазкур объект бўйича корхона қандай солиқларни тўлаши лозим?
далее...»»
07.09.2020 Фойдаланиш ҳуқуқи – мулк эмас
Корхона Tashkent city ҳудудида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олди. Бунда «Tashkent city» ХИМ Дирекцияси ДУКга муайян суммани тўлади ва мазкур ер участкасидан фойдала-ниш ҳуқуқига кадастр ҳужжатларини олди. Ер участкаси учун тўланган суммани 0110-«Ер» счётига киритди. Ушбу ер участкасида буюртмачи ҳисобланган корхона томонидан ҚМИни амалга оширадиган пудратчилар орқали бино бунёд этилади. Қурилиш харажатла-ри 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида ҳисобга олинади. Қурилиш якунлангач бинонинг бир қисмини ўз мулкида қолдириш ва бир қисмини реализация қилиш режалаштирилмоқда. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланган сумма бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади?
далее...»»
09.06.2025 Фойдаланишга топширилган объектнинг камчиликларини бартараф этиш харажатлари қандай қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2025 йилдаги «Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан фойдаланишга топширилган объектларнинг кафолат муддати давомида уларни суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги 338-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
22.12.2020 Фойдаланишдаги ашёларнинг жойи омбордами?
Ҳисоб юритишда мудом ўз долзарблигини йўқотмай келадиган хатолар бўлади. Улардан бири – ишлаб чиқаришда жалб қилинган инвентарни омборда нотўғри ҳисобга олиш. Бу ҳақда «TRI-S-Audit» МЧЖ директори Светлана ¬ГОЛОСОВА батафсил гапириб берди:
далее...»»
18.03.2017 Фойдали норентабеллик
Корхона (МЧЖ – ЯСТ тўловчиси) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олади, уларни қуритиб экспорт қилади. Янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуритилганда вазнининг 50–60%ини йўқотади. Агар янги узилган 1 кг ўрикнинг бозордаги нархи 1 500–2 000 сўм бўлса, 1 кг қуритилганининг таннархи 7 500–10 000 сўмга тушади. Корхона маҳсулотни давлат белгилаган нархда, яъни 1,03 АҚШ долларига (МБ курси – 3 200 сўм бўйича) экспорт қилади. Корхона зарарига ишлаяпти, сабаби валюта зарур. 1. Қуритилган меваларни таннархидан паст нархда экспортга сотиш тўғрими? 2. Бу вазиятда қандай йўл тутиш мумкин?
далее...»»
27.10.2020 Фойдали қазилмаларни кавлаб олмайсизми – айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз мумкин
Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми?
далее...»»
13.04.2015 Фойдани контейнерларда юкланг

Муассис кераксиз хом ашё кўринишида унинг таннархи бўйича дивиденд олиши (у бунга рози) ва бу билан омбордаги қолдиқни тугатиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Дивидендни қандай материаллар ва хом ашё билан тўлаш тақиқланган?


далее...»»
17.01.2018 Фойдани шахсий карточкага ўтказса бўлади
Хусусий корхона барча солиқ ва бошқа харажатлар ҳисобга олинганидан сўнг йил якунида 6 млн сўмлик фойдага эга бўлди. Корхона раҳбари (таъсисчиси) олинган фойдадан ўзининг шахсий харажатлари учун фойдаланиш мақсадида шахсий пластик карточкасига ўтказиб олмоқчи. Раҳбарнинг бундай йўл тутиши қонунийми?
далее...»»
27.02.2019 Фойдани қаерга сарфлашни мулкдор ҳал қилади
Хусусий корхона 2018 йил якунларига кўра соддалаштирилган ҚҚС тўланадиган (обороти 1 млрд сўмдан ортиқ) солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтди. Бунгача ЯСТ тўланганда барча солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда ХКнинг ягона мулкдори – муассисга ҳисобланар ва тўланар эди. У барча солиқлардан озод қилинган («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун). 2019 йилдан фойда солиғини тўлайдиган бўлдик. «Хусусий корхонанинг фойдасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг солиқ солинмайди» деганда нима тушунилади? Фақат ЖШДС назарда тутилаяптими?
далее...»»
01.12.2014 Фойдани қимматли қоғозлар билан тўласа бўладими?

Хусусий корхона соф фойдани мулкдорга қимматли қоғозлар билан тўлаш ҳуқуқига эгами? Бу ҳолда унда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?


далее...»»
08.01.2019 Формани текинга олдингизми – солиқ тўланг
Корхона (МЧЖ) боксчилар – жаҳон чемпионларига спорт кийими ва боксчилар қўлқопини текинга бериб, уларга ҳомийлик қилади. МЧЖ спортчиларга бериладиган кийим ва аксессуарлар суммасидан даромад солиғи – 22,5% тўлайди. Чорак тугаганда текинга бериш суммасига ЯСТ ҳам солинади. Иккиёқлама – 22,5% ва 4–5% (ушбу товарлар ўзиники ёки четдан сотиб олинганига қараб) солиқ солиш юзага келади. Бокс бўйича чемпионларда (олтин, бронза, кумуш медаллар, WCB камарлари ва ҳ.к.) солиқлар бўйича имтиёзлар борми? Бокс бўйича жаҳон чемпионлари ЖШДС тўлашдан озод этилганми? Корхона текинга берилган спорт кийимлари суммасини ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритмаслиги мумкинми?
далее...»»
15.08.2024 Формуладан фойдаланинг
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сон ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20%гача устама белгиланган (25.07.2019 йилдаги 626-сон ВМҚга 2-илова, Низом 19, 35-б.). Корхона 20%гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради».
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика