Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Амалий бухгалтерия

Улушни сотишдан олинган даромаддан ЯСТ

 

Корхона – ЯСТ тўловчиси йирик суғурта компаниясининг устав фондида улушга эга. У ўз улушини Туркия компаниясига бозор қиймати бўйича сотиш учун олди-сотди шартномасини тузди, бозор қиймати мустақил баҳоловчи компания томонидан аниқланди. Улушнинг баланс қиймати баҳолаш қийматидан паст. Ҳисоб-китоб счётига АҚШ доллари эквивалентида улуш келиб тушган.

Бошқа корхонанинг УФдаги улушини сотиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

 

– Асосий воситалар ва бошқа мол-мулк чиқиб кетишидан олинадиган даромадларни ўз ичига оладиган ялпи тушум ЯСТ солинадиган объект ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­132-моддаси 1-банди, 133-моддаси, 355-моддаси 2-қисми 2-банди). Ўз навбатида, корхонангиз эгалик қиладиган, фойдаланадиган, тасарруф эта оладиган бошқа корхонанинг устав фондидаги улуш корхонангиз мол-мулки ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Бунда муассислар таркибидан чиқилаётганда устав фондига ҳиссалар доирасида олинган маблағлар ЯСТ солинадиган объект сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси 5-қисми 2-банди).

Сизнинг ҳолатда улушни сотишдан олинган бошқа даромад ЯСТ бўйича ялпи тушум таркибига киритилади ҳамда ҳисса (баланс қиймати) суммаси ва улуш сотиладиган сумма ўртасидаги фарқ кўринишида қуйидаги формула орқали аниқланади:

Улушни сотишдан олинган бошқа даромад = Устав фондидаги улушнинг сотиш қиймати – Устав фондидаги улушнинг баланс қиймати.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 125 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика