Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

Улгуржи савдога лицензия қачон керак бўлади?

 

Ўзиники бўлмаган маҳсулотни экспорт қилишда улгуржи савдога лицензия талаб этиладими?

О.Ҳайдаров,

юрист.

 

– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларни қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқиш товарларни экспорт қилиш деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси; «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган) 2-бандига мувофиқ, тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади.

Агар товарларни (ўзиники бўлмаган маҳсулотни) экспорт қилиш савдо фаолияти, ­яъни келгусида қайта сотиш учун товарларни харид қилиш билан боғлиқ бўлса, Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ, бундай фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда олинган лицензия бўлиши зарур.

Агар маҳсулот воситачилик шартномаси асосида экспорт қилинаётган, бунда корхонангиз харидорларни излаш ва улар билан комитентга тегишли бўлган воситачилик товарининг олди-сотди шартномаларини тузиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи воситачи ролини ўйнаётган бўлса, бу ҳолда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия талаб этилмайди, чунки Солиқ кодексининг 350-моддаси 5-қисмига мувофиқ, воситачи томонидан воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишга савдо фаолияти сифатида қаралмайди.

Корхонанинг ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун харид қилинган ўз активлари (асосий воситалар, материаллар, бошқа активлар) экспортга юклаб жўнатилаётган ҳолда ҳам, башарти бундай операциялар савдо фаолияти билан боғлиқ бўлмаса ва бир марталик тусга эга бўлса, лицензия талаб этилмайди.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2131 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика