Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 14 / ЯСТга доир саволлар

Улгуржи-чакана савдо фаолиятидан қандай солиқ тўланади?

Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сон Қарорининг 10-2-иловаси учинчи қисми улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкаси 5% қилиб белгиланган. Фермер хўжалигимизнинг асосий фаолияти боғдорчилик ҳисобланиб, шу билан бирга чакана ва улгуржи савдо билан ҳам шуғулланамиз. Улгуржи савдога лицензиямиз бор.

Туман солиқ инспекцияси чакана савдо пластик карточкалари билан амалга ошириладиган савдо тушумидан 5% ягона солиқ тўлайсиз деяпти. Ангор тумани аҳолиси сони 100 минг кишига етмаганлиги сабабли ўтган даврларда нақд пул тушумидан 2% ва пластик карточкалар тушумидан 1,9% ягона солиқ тўлови тўлаб келдик. 2015 йил 1 январдан ПҚ-2270-сон Қарорга 10-2-илованинг учинчи қисмига асосан чакана савдо тушумидан 5% ягона солиқ тўловини тўлаймизми?

Қарорга 10-2-илованинг иккинчи қисмига асосан ягона солиқ тўлови тўласак бўладими?

М.Абдуллаев,

«Суннат Йўлдош» фермер хўжалиги бухгалтери.

Ангор тумани.

 

 

– Президентнинг 25.12.2013 йилдаги 2099-сон Қарорига ­9-2-илованинг 3-бандида улгуржи савдо корхоналари учун ягона солиқ тўловининг ставкаси 2014 йил учун 5% деб белгиланган ҳамда 2-бандида чакана савдо учун ставкалар белгиланган бўлиб, сиз шу 2-бандда белгиланган имтиёзларни қўллаган ҳолда чакана савдо бўйича ягона солиқ тўловини тўлаб келгансиз.

Аммо Президентимизнинг 4.12.2014 йилдаги 2270-сон Қарорига 10-2-илованинг 3-бандида улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар учун ягона солиқ тўловининг ставкаси 2015 йил учун 5% деб белгиланган.

Бизга юборган хатингизда сиз ҳам чакана, ҳам улгуржи савдо билан шуғулланишингизни ёзгансиз. Шундай экан, 3-бандда келтирилган улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар тушунчаси айнан сизга ўхшаган фаолиятни юритувчи корхоналарга тегишли бўлади. Шунга биноан сиз 2015 йил учун ягона солиқ тўловини 5% ставка бўйича тўлашингиз керак. Фақатгина чакана савдо бўйича пластик карточкалар билан қилинадиган савдодан имтиёзларингиз сақланиб қолади.

Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%и доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.

Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%идан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат муассасалари)га сотишга рухсат берилади.

Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, турғун савдо шохобчалари орқали ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%гача миқдорда кичик туркумлар билан товарларнинг сотилишига чакана савдо деб қаралади ва чакана савдо корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқлар солинади.

Бундан ташқари, агар турли аҳоли пунктларида жойлашган бир қанча савдо шохобчаларингиз бўлса, улар бўйича ҳисобни алоҳида юритишингиз ва ягона солиқ тўловини мазкур жойлар учун белгиланган ставкалар бўйича тўлашингиз зарур.

 

Жавобни экспертимиз Малика ХАДИЕВА тайёрлади.

Прочитано: 7211 раз(а)

Комментарии к статье (2)

2015-04-09 16:19:02, Nodir:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-01-10 09:29:48, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика