Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 43 / Мутахассис жавоб беради

Улушга ҚҚС

 

МЧЖ чиқиб кетаётган муассиснинг улушини сотиб олаяпти. Улушнинг ҳақиқий қиймати 200 млн сўмга тенг, бунда бошланғич ҳисса 150 млн сўм бўлган. Томонларнинг келишувига кўра муассисга 200 млн сўм ўрнига қолдиқ қиймати 75 млн сўмлик бино берилаяпти.

Бу ҳолда ҚҚС қандай ҳисобланади ва ҳисобварақ-фактура қандай тўлдирилади?

П.Лорутова.

 

Чиқиб кетаётган муассисга дастлабки ҳиссаси доирасида мол-мулкни бериш ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 5-банди). Тегишинча, солиқ солинадиган оборот 50 млн сўмни (200 – 150) ташкил этади.

Асосий воситалар бўйича солиқ солинадиган база Солиқ кодексининг 204-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Шу тариқа, мазкур ҳолда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ва, тегишинча, ҚҚС нолга тенг, чунки бинонинг қолдиқ қиймати (75 млн сўм) 50 млн сўмдан ошади.

Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:

«Товарлар (иш, хизматлар) номи» 1-устунида берилаётган асосий воситалар номи (манзили кўрсатилган бино) қайд этилади;

«Ўлчов бирлиги» 2-устунида – ўлчов бирлиги;

«Миқдори» 3-устуни тўлдирилмайди;

«Нархи» 4-устунида берилаётган асосий воситанинг қолдиқ қиймати (75 млн сўм) кўрсатилади;

«Етказиб бериш қиймати» 5-устунида берилаётган асосий восита қийматининг чиқиб кетаётган муассиснинг бошланғич ҳиссаси суммасидан ошиши (50 млн сўм) кўрсатилади;

6 ва 7-устунларда акциз солиғи суммаси кўрсатилмайди ва «Акциз солиғисиз» штампи қўйилади (ёки ёзуви қайд этилади);

8-устунда ҚҚС ставкаси (20%) кўрсатилади;

9 ва 10-устунлар солиқ солинадиган база нолдан катта бўлганда тўлдирилади. Мазкур вазиятда тўлдирилмайди (ҚҚС солинадиган оборот йўқ).

 

Жадвал қисми қуйидагича бўлади:

 

Товарлар (иш, хизматлар) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

Бино (манзили кўрсатилсин)

 

 

 

75 000

 

50 000

 

Акцизсиз

 

20%

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлаш учун жами:

 

 

 

 

 

0

 

 

 

Валерий ЛИ, ЎзР Молия вазирлиги
Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлимининг бошлиғи.

 

Прочитано: 1672 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика