25.07.2016
Улгуржи савдога лицензия қачон керак бўлади?
Ўзиники бўлмаган маҳсулотни экспорт қилишда улгуржи савдога лицензия талаб этиладими? далее...»» |
13.08.2018
Улгуржи савдода пулсиз ҳисоб-китоб
Пулсиз ҳисоб-китоб шакли – пул маблағларини сарфламасдан ўзаро мажбуриятларни қоплаш вариантларидан бири бўлиб, пули етишмаётган корхоналарга қўл келади. Бугун улгуржи савдо корхонаси пулсиз операцияларни амалга ошириш чоғида товарлар тушумини қандай қилиб тўғри ҳисобга олиши кераклиги ҳақида сўз юритамиз. далее...»» |
07.04.2015
Улгуржи-чакана савдо фаолиятидан қандай солиқ тўланади?
Туман солиқ инспекцияси чакана савдо пластик карточкалари билан амалга ошириладиган савдо тушумидан 5% ягона солиқ тўлайсиз деяпти. Ангор тумани аҳолиси сони 100 минг кишига етмаганлиги сабабли ўтган даврларда нақд пул тушумидан 2% ва пластик карточкалар тушумидан 1,9% ягона солиқ тўлови тўлаб келдик. 2015 йил 1 январдан ПҚ-2270-сон Қарорга 10-2-илованинг учинчи қисмига асосан чакана савдо тушумидан 5% ягона солиқ тўловини тўлаймизми? далее...»» |
26.06.2018
Улуш берилганда устав капитали кўпаймайди
«А» корхонаси (МЧЖ) устав фонди – 100 млн сўм жисмоний шахс томонидан шакллантирилган. «Б» корхонаси «А» корхонасига тегишли улушнинг 20%ини (20 млн сўм) жисмоний шахсдан 40 млн сўмга сотиб олади. Узоқ муддатли инвестициялар олиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Чунончи, бошқа юридик шахс устав капиталидаги улушнинг 20%и, гарчи ушбу улуш номинал қиймати 20 млн сўмга тенг бўлса ҳам, харидор балансида 40 млн сўмлик қийматда акс эттирилади. 1. Бир қисми бошқа шахс («Б» корхонаси) томонидан номиналидан юқори баҳода сотиб олинганда «А» корхонасида устав капитали суммаси кўпаядими? 2. «Б» муассиси «А» муассислари таркибидан чиққанда келгусида қайси суммага (улушни олиш қиймати ёки номинал қийматга) солиқ солинмайди? далее...»» |
08.10.2019
Улуш номиналдан юқори қийматда сотилганда солиқ оқибатлари
Ўзбекистон резиденти (жисмоний шахс) МЧЖнинг ягона муассиси эди. У ўз улушини норезидентга (хорижий юридик шахсга) номиналдан юқори қийматда сотди. Битим нотариусда расмийлаштирилди. Харидор ва сотувчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар хорижда чет эл валютасида амалга оширилди. 1. Улуш номиналдан юқори қийматда сотилганда барча иштирокчиларда: МЧЖ, харидор – норезидент-юридик шахс, сотувчи – резидент-жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Улуш номиналдан юқори қийматда сотилганда МЧЖда гудвилл юзага келадими? Номинал ва бозор қийматлари ўртасидаги фарқ МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириладими? далее...»» |
29.11.2017
Улуш олди-сотдисининг солиқ оқибатлари
Корхона (МЧЖ) логистика билан шуғулланади. Устав капиталидаги улушлар жамият иштирокчилари ўртасида фоиз эквивалентида тақсимланган: А муассиси – 60%, Б муассиси – 40%. Б муассиси муассислар таркибидан чиқишга ва ўз улушини номинал қиймати бўйича А муассисига сотишга қарор қилди. 1. Бир муассис улушни бошқасига қандай қийматда сотиши мумкин – номинал қийматидами ёки сотиш кунидаги ҳақиқий қиймати бўйичами? 2. Улушни номинал қийматида сотиб олаётган муассисда, улушни сотувчида, шунингдек жамиятда солиқ мажбуриятлари юзага келадими? 3. Муассисларнинг жамият соф фойдасини тақсимлаш ва дивидендлар тўлашни рад этиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
02.02.2015
Улуш пул билан қайтарилади
Улушни қийматини тўлаш ўрнига устав фондига менинг ҳиссам ҳисобига берилган кўчмас мулкни жамиятдан талаб қилсам бўладими? Агар кўчмас мулкни қайтариш имкони бўлмаса, жамиятни улушимнинг ҳақиқий эмас, балки номинал қийматини тўлашга мажбур қилиш мумкинми, чунки, 2014 йил якунлари бўйича бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига кўра, жамият соф активларининг қиймати катта эмас (устав фонди – 78 млн сўм, активлар – 156 млн сўм, мажбуриятлар – 145 млн сўм)? далее...»» |
26.10.2016
Улушга ҚҚС
МЧЖ чиқиб кетаётган муассиснинг улушини сотиб олаяпти. Улушнинг ҳақиқий қиймати 200 млн сўмга тенг, бунда бошланғич ҳисса 150 млн сўм бўлган. Томонларнинг келишувига кўра муассисга 200 млн сўм ўрнига қолдиқ қиймати 75 млн сўмлик бино берилаяпти. Бу ҳолда ҚҚС қандай ҳисобланади ва ҳисобварақ-фактура қандай тўлдирилади? далее...»» |
17.03.2014
Улушимни учинчи шахсга сотаман
Муассислардан бири (жисмоний шахс) жамиятдан чиқиш ва ундаги ўз улушини учинчи шахсга сотишга қарор қилди. Бунда устав капитали ўзгармайди. Унда солиқ мажбуриятлари юзага келадими? Жамиятимизда солиқ оқибатлари қандай бўлади? далее...»» |
01.12.2020
Улушни норезидентга сотиш
Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс Ўзбекистон МЧЖнинг устав фондида улушга эга. У ўз улушини бошқа юридик шахс-норезидентга сотади. Бу ҳолда ким солиқ агенти ҳисобланади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши керак? далее...»» |
02.11.2017
Улушни сотиб олиш ва унинг оқибатлари
ҚК МЧЖ ва хорижий юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. МЧЖ устав фондидаги улушлар: ҚК МЧЖда – 49%, хорижий муассисда – 51%. ҚК МЧЖ устав фондининг 51%и миқдоридаги улушни номинал қиймати бўйича ЭАВда сотиб олиши ҳақида қарор чиқарилди, шундан кейин ҚК МЧЖ ва МЧЖни қўшиб юборишга қарор қилинди. УФдаги улушни хорижий муассисга тўлашга доир битимга қандайдир солиқлар солинадими? У бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
19.02.2018
Улушни сотишдан кўрилган зарарларга солиқ солинмайди
Корхона – МЧЖ шаклидаги ЯСТ тўловчиси. Муассис – хорижий юридик шахс иштирокчилар таркибидан чиқмоқда. Муассислар таркибидан чиқиш тўғрисидаги баённомага биноан улушнинг ҳақиқий қиймати ҳисоблаб чиқарилди, у дастлаб устав фондига киритилганидан кам бўлиб чиқди. Корхона чиқиб кетаётган муассисга улушни қисман тўлади, улушнинг қолган қисмини эса муассис баённомага кўра корхона тасарруфида қолдирди. Ушбу вазиятда корхона ва чиқиб кетаётган муассис – хорижий юридик шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
20.11.2019
Улушни сотишдан олинган даромаддан ЯСТ
Корхона – ЯСТ тўловчиси йирик суғурта компаниясининг устав фондида улушга эга. У ўз улушини Туркия компаниясига бозор қиймати бўйича сотиш учун олди-сотди шартномасини тузди, бозор қиймати мустақил баҳоловчи компания томонидан аниқланди. Улушнинг баланс қиймати баҳолаш қийматидан паст. Ҳисоб-китоб счётига АҚШ доллари эквивалентида улуш келиб тушган. Бошқа корхонанинг УФдаги улушини сотиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
27.10.2020
Улушни текин беришда солиқ оқибатлари
2 та юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. Муассислар улардан бири МЧЖ устав фондидаги ўз улушини иккинчисига текин беришига келишиб олишди. Иккала муассис ҳам ЎзР резиденти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Улушни текин бериш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин? далее...»» |
12.09.2023
Улушнинг олди-сотди битимининг солиқ оқибатлари
«Alfa» корхонаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган иккита таъсисчига эга: «Beta» компанияси – 99,9% (унинг таъсисчиси 100% Сингапур резиденти бўлган чет эл компанияси) ва «Sigma» компанияси – 0,1%. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши билан иккала компаниянинг улушини «Beta» компанияси таъсисчисига, ¬яъни Сингапур резидентига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. «Alfa» корхонаси сўнгги ҳисобот санасига қуйидаги маълумотларга эга: устав капитали 10 млрд сўм, соф активлар қиймати – 30 млрд сўм, бозор қиймати – 35 млрд сўм. Баҳолаш мустақил компания томонидан амалга оширилган. Компаниялар ўртасидаги улуш савдоси номинал қиймати бўйича амалга оширилади, яъни Сингапур компанияси таъсисчиларга жами 10 млрд сўм миқдоридаги суммани тўлайди. «Beta» компанияси ва Сингапур компанияси ўзаро алоқадор томонлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, «Alfa» корхонасида корхона улушининг олди-сотди битимини амалга оширишда барча иштирокчиларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
29.10.2018
Улушнинг сотилиши оқибатларга олиб келмайди
Ташкилотимиз асосий воситаларни қайта баҳолади. Муассислар ўз улушини устав капиталининг қайта баҳоланган қиймати бўйича сотганда корхонада қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? далее...»» |
22.09.2014
Улушнинг сотилиши: битим қонуний бўлиши учун
МЧЖ муассиси бўлган уч нафар жисмоний шахсдан бири, 7% миқдорида улушга эга бўлган шахс ўз улушини қолган икки муассисга сотишга қарор қилди, уларнинг ҳар бири ушбу улушни 3,5%дан сотиб олишади. Бунда улуш олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаш керакми? Битимдан кейин устав фонди камайтириладими? Харидор ёки сотувчида мазкур битим бўйича бирор-бир солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкинми? далее...»» |
10.02.2014
Улуғ мутафаккир таваллудига бағишланди
Алишер Навоий меросининг ўрни беқиёс, бу улуғ мутафаккирнинг ўлмас асарлари, улардаги эзгулик ва бунёдкорлик ғоялари неча асрларки инсониятни яратувчилик, буюк мақсадлар сари илҳомлантириб келяпти. далее...»» |
08.09.2014
Ўлчов бирлигини ТИФ ТНдан изланг
Интернет-дўкон орқали Хитойдан дастгоҳларга эҳтиёт қисмлар сотиб олмоқчиман. Юк оғирлиги, чамаси, 70 кг бўлади, балки ундан кўпроқ бўлар. Эҳтиёт қисмлар турлари. Унинг фарқини юзаки билиш қийин. Бож тўлашим керакми ёки йўқми? Агар тўлаш керак бўлса, қандай тўланади: кг учун, ҳажм учун ёки донаси учунми? далее...»» |
12.09.2020
Умидсиз солиқ қарзи ҳисоби автоматлаштирилади
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. далее...»» |