Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 36 / Божхона

Ўлчов бирлигини ТИФ ТНдан изланг

Хусусий корхонамда турли ускуналарни таъмирлаймиз. Интернет-дўкон орқали Хитойдан дастгоҳларга эҳтиёт қисмлар сотиб олмоқчиман. Юк оғирлиги, чамаси, 70 кг бўлади, балки ундан кўпроқ бўлар. Эҳтиёт қисмларнинг турларига келсак, уларнинг фарқини юзаки билиш қийин. Бож тўлашим керакми ёки йўқми? Агар тўлаш керак бўлса, қандай тўланади: кг учун, ҳажм учун ёки донаси учунми?

Борис А.

 

– Сизнинг ҳолатда божхона тўловларини тўлашга тўғри келади, чунки почта жўнатмаси орқали тижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарлар олиб кирилади. Уларнинг божхона расмийлаштируви тартиби Халқаро почта жўнатмалари устидан божхона назоратининг вақтинчалик қоидалари1 билан белгиланган.

Божхона кодексининг 103-моддасида Ўзбекистонга импорт қилинадиган товарлардан импорт божхона божи, назарда тутилган ҳолларда эса акциз солиғи (акцизланадиган товарларга), ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғим ундириш назарда тутилган. Ушбу тўловларни тўғри ҳисоблаш ва ставкаларни белгилаш учун қуйидаги ахборот талаб қилинади:

1) товарнинг тўлиқ номи ва қиймати;

2) унинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ товар номенклатураси (2012 йилги версия) бўйича 10 белги даражасида коди;

3) товарнинг келиб чиқиш мамлакати;

4) товарнинг физик тавсифи.

Умуман олганда шуни айтиш мумкинки, импорт божхона божларининг ставкалари Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон Қарори, 1.10.2011 йилдан эса товарларнинг айрим турларига – Президентнинг 28.06.2011 йилдаги ПҚ-1560-сон Қарори билан тасдиқланган.

Олиб келинадиган акциз солиғи солинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари ва уларнинг рўйхати Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори (12-2-илова) билан тасдиқланган.

Товарлар импортига қўшилган қиймат солиғи ставкаси Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган улар қийматининг 20%ини ташкил қилади (Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарори 3-банди).

Олиб кириладиган товарни божхонада расмийлаштирганлик учун божхона йиғимининг ставкаси унинг божхона қиймати 0,2%ига тенг, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Товарнинг божхона расмийлаштируви чоғида Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодига мувофиқ келадиган товар ўлчов бирлиги қўлланади.

 

Диққат! Хатда кўрсатилган товарларни расмийлаштириш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2012 йилдаги 843-ф-сон Фармойишини эътиборга олиш керак. У билан хўжалик юритувчи субъектлар олиб кирадиган ва 2016 йил 1 январга қадар божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) ўрнатилган технологик ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлари рўйхати тасдиқланган.

 

Халқаро почта жўнатмаларига доир божхона ҳужжатлари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида йўриқномада2 назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади. Чунончи, уларни импорт божхона режимида жойлаштириш чоғида жисмоний шахслар божхона органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:

транспортга оид ва товарга илова қилинувчи ҳужжатлар (товарларни қўл юкида ёки кузатиб бориладиган багажда олиб ўтиш ҳоллари бундан мустасно);

зарур ҳолларда – келиб чиқиш, мувофиқлик, фитосанитария ва ветеринария сертификатлари;

божхона юк декларацияси;

зарур ҳолларда – ваколатли органларнинг рухсатномалари.

Ушбу ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда автоматлаштирилган «Товарларни электрон декларациялаш» ахборот тизимига киритган ҳолда электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

 

1ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 11.02.2000 йилда 896-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 3631 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика