|
29.07.2024
Онлайн-НКТ қандай танланади
Ўзбекистондаги тадбиркорлар қуйидагиларга киритилган назорат-касса техникасидан фойдаланишлари мумкин (Низом 3-б., 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова) : ● Онлайн-НКМ давлат реестри; ● Виртуал кассалар давлат реестри; ● Маркетплейслар давлат реестри (унда қўллашга рухсат берилган далее...»» |
|
22.10.2024
Онлайн-НКТ қандай танланади ва солиқ идорасида рўйхатдан ўтказилади
Чекларингиз белгиланган талабларга тўлиқ мувофиқ келиши учун бажариш керак бўлган асосий босқичларни кўриб чиқамиз. далее...»» |
|
16.03.2015
Опасининг ёрдами чегирилмайди
Мен институтга контракт асосида кириб, ўқиш учун ҳақни пластик картадан (50%ини шахсий карточкамдан, қолган 50%ини опамнинг карточкасидан) тўладим. Солиқ чегирмасидан фойдаланмоқчиман. Қайси вақтгача мен солиқ органларига йиллик даромад тўғрисида декларацияни тақдим этишим мумкин? Мен солиқ чегирмасини бутун контракт суммасидан оламанми ёки шахсан ўзим тўлаган суммаданми? далее...»» |
|
30.10.2018
Оператив ижара: даромад ва харажатлар ҳисоби
Корхона мулкий ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришдан (асосий фаолият тури) роялти кўринишида, шунингдек мол-мулкни оператив ижарага беришдан даромад олади. Бунда роялтидан олинган даромадлар ижарадан олинган даромадлардан ошади. Ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланмаса, бу ҳолда мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларни қайси счётга киритиш керак: 9030 ёки 9350? Оператив ижара бўйича харажатлар ҳисобини қайси счётда юритиш лозим: 9430 ёки 2010? далее...»» |
|
01.06.2015
Оператор кодини кузатинг
Турмуш ўртоғим Украинадан ўғлим учун буюмлар (ўйинчоқлар, кийим, пойабзал, шахсий гигиена буюмлари) жўнатмоқчи. Буюмларнинг номлари ва миқдори бўйича қандай чекловлар мавжуд? Уларни қандай қилиб Тошкентда бож тўламасдан олиш мумкин? далее...»» |
|
06.02.2024
Оптик толали алоқа учун харажатлар
Корхона – телекоммуникация хизматлари (интернет, рақамли ва кабель телевидениеси) провайдери ҳисобланади. Корхона телекоммуникация сигналини узатиш учун оптик толали кабелларни ётқизиш харажатларини ўз зиммасига олди. Бу каби линиялар телекоммуникация мақсадларида корхона серверлари ўртасида уланиш учун ишлатилади. Бундай харажатлар капиталлаштирилиши ёки келгуси даврлар учун харажатларга бир текисда киритилиши керакми? далее...»» |
|
22.10.2018
Оралиқ дивидендлар
Ташкилот (МЧЖ) 15.05.2018 йилда АЖга айлантирилди. Президентнинг 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ, хорижий инвесторларнинг акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадлари 1.01.2020 йилгача солиқ тўлашдан озод қилинади. 15.05.2018 йилгача (АЖга айлангунга қадар) ва 15.05.2018 йилдан кейин (АЖга айланганидан кейин) топилган фойда мавжуд. 1. Ташкилот ПҚ-2454-сон қарорга мувофиқ имтиёзни қўллаб, 15.05.2018 йилдан 12.09.2018 йилгача бўлган давр учун акциядорга 12.09.2018 йилда дивидендларни тўлаши мумкинми? 2. АЖга айлантирилгунга қадар топилган фойдадан солиқ тўлаб, уни кейинроқ (масалан, декабрда) олиш мумкинми? далее...»» |
|
02.09.2014
Органик деҳқончилик: истиқбол сари қадам
Органик деҳқончилик атроф муҳитга бўлаётган салбий таъсирни камайтиради ҳамда аҳолини экологик жиҳатдан соф фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди. далее...»» |
|
04.06.2013
Орденга «ордер» борми?
Айрим шахслар ҳеч қандай ҳужжатларсиз, қинғир йўллар билан тарихий бойликларимизни олиб чиқиб кетишга уриниб кўрадилар. далее...»» |
|
20.01.2014
Орзиқиб кутилаётган сертификатлаштириш
Мен CAP/CIPA сертификацияси бўйича курсларни тамомлаганман, барча фанлардан имтиҳонларни муваффақият билан топширганман, аъзолик бадалларини 2013 йил апрелидаёқ тўлаганман. Узоқ кутилган сертификатлар қачон берилади? Уларнинг соҳиблари халқаро сертификатланган бухгалтер мақомига эга бўладиларми? далее...»» |
|
08.11.2013
Ортиб борувчи якун билан ҳисобланг
Компаниямиз ходимаси 2012 йил июндан бошлаб декрет таътилида бўлди. 2013 йил 15 июлда ярим ставкада ишга чиқди. Унга ярим ой учун 379 260,87 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ушбу суммадан энг кам ставка – 8%да даромад солиғи чегирилди (30 340,87 сўм). 2013 йил августдан у тўлиқ ставкада ишлай бошлади ва унга 3 483 937,6 сўм даромад ҳисобланди. Ундан 644 464,79 сўм даромад солиғи ушланди. Ходима 2013 йилда илгари ишламагани учун август учун солиқ ҳам 8% бўйича эмас, балки биринчи ой учун бўлганидек шкала бўйича ҳисобланган. Даромад солиғи тўғри ушланганми? далее...»» |
|
26.10.2017
Ортиқча меҳнат сарфиёти ҳисобда қандай акс эттирилади
Ўз эҳтиёжлари учун объект қурилишига корхонанинг 30 нафар қурувчи ишчиси жалб этилган. Уларнинг иш ҳақи 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётига ҳисобдан чиқарилади. Ой тугаганда киши-соатлардаги меҳнат сарфиёти кўрсатиладиган локал-ресурс ҳужжати тузилади. Ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи локал-ресурс ҳужжатида кўрсатилганидан кўп бўлса, қурувчи ишчиларнинг иш ҳақидаги фарқни қайси счётга киритиш керак? далее...»» |
|
04.04.2016
Ортиқча расмиятчиликларсиз
Мен хусусий тадбиркорман. Божхонага тақдим этиш керак бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини ва ушбу талаб қайд этилган ҳужжат рақамини кўрсатишингизни сўрайман. Божхоначилар керагидан ортиқча ҳужжат талаб қилмасликларини кўзлаб шу илтимос билан мурожаат қиляпман. далее...»» |
|
06.03.2017
Ортиқча тўланган иш ҳақи қайтарилиши керак
Ташкилот иш ҳақи бухгалтерининг айби билан нотўғри ҳисоблангани натижасида ишдан бўшатилган ходимга керагидан ортиқ иш ҳақи тўлаган. Хато тузатилганидан кейин қайта ҳисоб-китоб қилинди, ишдан бўшатилган ходимда 6710-ҳисобварақ бўйича минусли сумма турибди. 1. Ортиқча тўланган иш ҳақини ким қоплаши керак? 2. 6710-ҳисобварақ бўйича минусли суммани (ишдан бўшатилган ходимнинг қарзини) иш ҳақи бухгалтерининг иш ҳақидан жарима ҳисобига ёпиш мумкинми? 3. Ходимнинг ортиқча берилган сумма бўйича қарзини корхона зарарларига киритиш мумкинми? Буни қандай проводкалар билан акс эттириш керак? далее...»» |
|
23.07.2025
Ортиқча тўлов асослими?
Солиқ тўловчилар инспекторларнинг солиқларни олдиндан – аванс тариқасида тўлашни сўраб қўнғироқ қилишларидан шикоят қилмоқда. Ундан ҳам кўпроғи – my3.soliq.uz орқали солиқларни тўлашда бухгалтер ўз ҳисоби бўйича аниқ тўлаган тақдирда ҳам солиқни ортиқча тўлашга розилик беришни таклиф қилувчи чиқувчи ойна кўради. «Йўқ»ни босиш – мумкин эмас, бу ҳолда тизим тўлов ҳужжатини расмийлаштиришга рухсат бермайди. Бундай амалиёт бизнесда тушунмовчиликни келтириб чиқармоқда. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: далее...»» |
|
04.07.2016
Ортиқча тўлов қандай қайтарилади
Бир неча ой давомида иш ҳақини ҳисоблаб ёзилганидан кўра кўпроқ миқдорда тўлашди. Фарқни ташкилот харажатларига киритиш ва ойлар бўйича солиқ солиш мумкинми? Ёки аниқланган сана бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш керакми? Бу қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Ёки ортиқча тўланган суммани иш ҳақидан ушлаб қолиш лозимми? далее...»» |
|
11.07.2016
Ортиқча тўловларни қайтариш
Божхона пости билан ҳисоб-китоб қилаётганда биз импорт учун ортиқча тўлаб юбордик. Декларантимиз божхонага мурожаат қилди, бироқ уни қай усулда қайтаришлари ёки қайтармасликлари хусусида аниқ жавоб олмади. Янги Божхона кодексида ортиқча тўланган божхона тўловлари суммалари қайтарилиши қандай тартибга солингани ҳақида тушунтириш берсангиз. далее...»» |
|
05.05.2014
Ортиқча тўловни қайтаринг
Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтариш қандай амалга оширилади? далее...»» |
|
26.10.2016
Ортиқча тўловни қайтариш
Газетхонларимиз ва «Norma» электрон маҳсулотларидан фойдаланувчилар экспертларга мурожаат қилишар экан, кўпинча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммани бюджетга қандай қилиб қайтаришни тушунтириб беришни сўрашади. Тўланган ва ҳисобланган солиқ суммалари ўртасидаги ижобий фарқ ана шундай тўлов деб эътироф этилади. Мурожаат қилувчиларнинг вазиятлари билан бу вазиятлардан чиқишни белгилайдиган қонун ҳужжатларини таҳлил қилиб, биз ортиқча тўланган суммаларни бюджетдан қайтаришга доир мўъжаз қўлланма-маслаҳатномани ¬тайёрладик. далее...»» |
|
21.04.2015
Ортиқча тўловни қайтаришга бир йил берилган
Тўловларни қайта ҳисоблаб, 2013 йилдан 2015 йилга қадар камида 80 миллион сўм миқдорида божхона тўловларини ортиқча тўлаганлигимизни аниқладик. Ортиқча тўловни қайтариб олиш мумкинми? далее...»» |
