Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 22 / Қонунбузарликлар фош этилди

Орденга «ордер» борми?

Республикамиз ҳудудидан ноёб ва маданий бойликларнинг олиб чиқилиши миллий ва халқаро қонунчиликка асосан йўлга қўйилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида»ги 131-сон қарорига кўра эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмайди. Бундай олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқишга зарурат туғилган тақдирда, тегишли идора экспертларининг хулосаси ва рухсатини олиш керак бўлади.
Шунга қарамай, айрим шахслар ҳеч қандай ҳужжатларсиз, қинғир йўллар билан тарихий бойликларимизни олиб чиқиб кетишга уриниб кўрадилар. Боку шаҳрига йўл олган наманганлик Г.Сарварованинг божхона назоратидан ўтиш вақтида ўзини тутиши божхоначиларда шубҳа уйғотди. Шундан сўнг «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари аёлни холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказишганда, унинг божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан 19 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқишга урингани аён бўлди.
Аниқланишича, XIX аср охирларида тилладан зарб қилинган ва Чор Россияси даврида муомалада бўлган бу тангаларнинг соф оғирлиги 152 граммдан ортиқ бўлиб, умумий қиймати 3 млн сўмдан ошар экан.
«Келес» темир йўл божхона пости ходимлари ҳам «Тошкент-Москва» йўналиши бўйича кетаётган поезд йўловчиси Н.Ҳамраевани амалдаги тартибларга зид равишда турли тарихий ва ноёб буюмлар ҳамда 26 дона олтин ва кумушдан ишланган тарихий орденларни республикамиздан яширинча олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолишди.
Ўзбекистон Республикаси Мада­ният ва спорт ишлари вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг хулосасига кўра, қиймати 17 млн сўмдан ортиқ бўлган бу маданий бойликларни республикамиздан олиб чиқиш ман этилади. Амалдаги тартибларга кўра, шахсий орден ва медалларни орден дафтарчалари ёки мукофотлаш гувоҳномалари асосида олиб чиқишга рухсат берилади.
Тошкент вилояти «Навоий» чегара божхона пости ходимлари ҳам С.Фузаилов ҳамда И.Ёриевларнинг қўл юкларини тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказишганда, улар қиймати 21 млн сўмдан ортиқ бўлган 132 дона турли хил маданий бойликларни божхона баённомасидан «бекитишгани»ни фош қилишди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 43 та қонунбузарлик ҳолатида 900 донага яқин турли ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.
ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 2209 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика