Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 22 / Почта қутиси

Оператор кодини кузатинг

Эшитишимча, яна қандайдир ўзгартиришлар киритилибди, энди барча посилкалар ва барча мамлакатлардан бепул асосда қабул қилинавермас экан. Турмуш ўртоғим эса Украинадан ўғлим учун буюмлар (ўйинчоқлар, кийим, пойабзал, шахсий гигиена буюмлари) жўнатмоқчи. Буюмларнинг номлари ва миқдори бўйича қандай чекловлар мавжуд? Уларни қандай қилиб Тошкентда бож тўламасдан олиш мумкин?

Луиза Савченко.

 

– Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига1 кўра товарларни бож олинмасдан олиб кириш меъёри жисмоний шахслар номига чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудларидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмаларида келиб тушадиган товарлар учун 1 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чегараланган меъёрларга МВ ва ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 21.04.2015 йилда 279-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан киритилган 2-1-бандда аниқлаштирилишича, мазкур лимит фақат товарлар ХХТУТнинг 52100 ёки 52200 коди берилган, почта алоқаси хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар орқали келиб тушган тақдирдагина қўлланади.

 

Бизнинг маълумот: Халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифномасига (ХХТУТ) кўра 52100 коди почта алоқаси, 52200 коди эса курьерлик алоқаси корхоналарига берилади. Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган, товарларни бож олинмасдан олиб кириш меъёри қўлланадиган компанияларга, хусусан, DHL, UРS ва Aramex киради. Товарларни FedEx ва TNT орқали оладиган жисмоний шахслар айни пайтда божхона тўловларини тўлашларига тўғри келади. Бироқ келгусида бу ҳол ўзгариши мумкин.

 

Мазкур шартга риоя этилганда божхона тўловлари фақат бож тўламасдан олиб кириш меъёри ва товарларни акциз солиғи тўламасдан олиб кириш меъёридан2 ошиб кетилгандагина ундирилади. Ошиб кетган суммадан қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

бож олинмасдан олиб кириш меъё­ридан ошадиган қийматдан Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан белгиланган миқдорда божхона божи;

акциз солиғи тўламасдан товарларни олиб кириш меъёридан ошадиган қийматдан Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада назарда тутилган ставкада акциз солиғи (акцизланадиган товарларга);

қўшилган қиймат солиғи – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солиш базасининг 20%и;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам эмас ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Посилка билан жўнатилган товарларга бож олинмасдан олиб кириш меъёрлари татбиқ этилиши учун улар ҳам тижорат мақсадлари учун эмас, балки адресат ва унинг оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиши керак. Уларнинг мақсади, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга3 кўра, божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарларнинг хусусиятлари (истеъмол хоссалари, уларни қўллаш ва фойдаланиш амалиёти), уларнинг миқдори, улар қай даражада тез-тез олиб ўтилиши ва бошқа аломатлар асосида белгиланади.

 

Қўшниларда

Қозоғистонда 2 майда жисмоний шахслар учун хориждан посилкалар олишнинг даврийлигига чекловлар жорий этилди. Энди божхона божлари солинмайдиган етказмалар сони ойига бир мартадан ошмаслиги керак. «Жисмоний шахслар томонидан Божхона иттифоқи божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларга киритиш мезонларини белгилаш тўғрисида»ги тегишли буйруқни ҚР молия вазири Бахит Султонов 31 мартда имзолади.

Қозоғистонда амал қиладиган меъёрларга кўра жисмоний шахслар учун хорижий посилкалар қиймати ойига 1 минг евродан, оғирлиги 31 кг дан ошмаслиги керак. Бундай ҳолда божхона божи тўланмайди.

Айтиш жоизки, ҚР Молия вазирлигининг янги буйруғида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги хусусида шубҳаланмасликлари ва бож тўлашига тўғри келмаслиги учун бир киши қанча миқдорда турли тоифадаги товарларни олиб кириши мумкинлиги кўрсатилган, яъни:

кийим ва кийим анжомлари, бош кийимлар, пойабзал – бир кишига бир ном, ўлчам ва бичимда 2 предмет;

кўрпа-тўшак анжомлари – бир кишига битта турдаги 2 комплект;

гиламлар ва полга тўшаладиган бошқа тўқимачилик қопламалари – бир кишига бир номдаги 2 предмет;

мўйна ёки чарм буюмлар – бир кишига битта ном, ўлчам ва бичимдаги 1 предмет;

пардоз-андоз анжомлари ва парфюмерия-косметика буюмлари – бир кишига бир номда 3 предмет;

озиқ-овқат маҳсулотлари – бир кишига 10 кг;

мобил телефон, планшет, ноутбук, нетбук ва уларга доир анжомлар – бир кишига 2 бирликдан;

маиший техника ва электр асбоблар – бир кишига ҳар бир номдан 1 предмет;

заргарлик буюмлари – бир кишига 5 предмет;

велосипед, болалар коляскаси – бир кишига 1 дона;

юқорида саналмаган, шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бошқа предметлар – бир кишига ҳар бир номдан 2 предмет.

 

1МВ ва ДББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрлари, МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3ДБҚ, МВ, ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика