03.09.2016
Рўмоллар ҳар хил, расмлари бир хил
Ҳаёт доимий ўзгаришларга бой. Менинг криминалист эксперт сифатидаги 40 йилдан зиёд тажрибам ҳам шуни тўлиқ даражада тасдиқлайди. Мамлакатимиз сиёсати ва иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бирга криминалист экспертлар ишида ҳам ўзгаришлар юз берди. Масалан, аввалги замонларда уддабурон кишилар «ҳаводан олиб» истеъмолчиларга керакли бирор-бир нарсани нолегал тарзда ишлаб чиқариб, «чап чўнтакка урадиган» маҳсулотлар кўпинча трассолог экспертлар тадқиқотининг объектига айланар эди. Энди эса бундай уддабурон кишилар албатта, агар улар ўз бизнесларини қонунга мувофиқ расмийлаштиришса ва давлатга солиқларни виждонан тўлаб боришса, жамиятимизнинг ҳурматли кишиларига айланишмоқда. Шу сабабли экспертизанинг «чап тарафга кетадиган» маҳсулотнинг трассологик экспертизаси амалда йўқолиб кетди. далее...»» |
03.09.2016
Ҳайдовчи ва пиёда – тенг ҳуқуқли ҳаракат иштирокчилари
Олий Мажлис Сенатининг VI сессиясида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳам улар сирасига киради. Қонун билан киритилаётган қоидаларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси фракцияси аъзоси Олия Юнусова шарҳлайди. далее...»» |
03.09.2016
Нима харид қилаётганингиздан хабардор бўлинг!
МЧЖ (сотувчи) ва ХФ (харидор) 2015 йил августида 300 млн сўмга ускунанинг олди-сотди шартномасини туздилар. Шартнома шартларига кўра харидор у имзоланган кундан бошлаб 3 банк куни мобайнида шартноманинг бутун суммасини олдиндан тўлаши керак эди, у шундай ҳам қилди. Ускунани жойлаштириш учун харидор цехда жорий таъмирловни амалга ошириши лозим эди, шу боис шартномада уни олдиндан ҳақ тўлангандан кейин 60 кун ичида топшириш назарда тутилди. 2015 йил октябри бошида, топшириш муддати келганлиги боис, харидор сотувчидан ускунани тайёрлаб қўйишни сўради. Ускуна сотувчининг омборида кўздан кечирилганда унинг айрим узеллари етишмаслиги аниқланди. Тарафлар тегишли далолатномани тузишди, бироқ сотувчининг вакили ваколати йўқлигини айтиб, уни имзолашдан бош тортди. 10 кундан кейин харидор сотувчига ускунани бутлаш ва уни ишчи ҳолатга келтириш талаб қилинган эътирознома юбориб, бунинг учун 20 кун муддат белгилади. Ўзининг жавобида сотувчи ускунани мазкур муддатда бутлай олмаслигини, чунки ушбу деталлар импорт қилиниши кераклигини ва бу жараёнга камида 2 ой кетишини кўрсатди. Сотувчининг важ-далилларига кўнмаган харидор 2015 йил ноябрида хўжалик судига тўланган 300 млн сўмни қайтариш ва 50 млн сўм зарар, 3 500 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш даъвоси билан мурожаат қилди. далее...»» |
03.09.2016
Шакарни сақлаш қоидалари
Корхонанинг асосий фаолият тури – улгуржи савдо (ХХТУТ бўйича коди – 71150), шакарни реализация қиламиз. Улгуржи компания учун шакарни сақлаш ва реализация қилишга доир қандай талаблар белгиланган? далее...»» |
03.09.2016
Сотиладиган улуш
МЧЖ ва жисмоний шахс – Россия Федерациясининг резидентлари компаниямиз муассислари ҳисобланади. Муассис-МЧЖ бошқа жисмоний шахс – РФ резидентига компания устав фондидаги ўз улушини сотмоқчилигини айтди. Бундан ташқари, муассис-МЧЖ 2015 йил якунларига кўра тақсимланадиган дивидендларни компания устав фондида олди-сотди битими амалга оширилганидан кейин бошқа жисмоний шахсга ҳисоблаб ўтказишни сўраяпти. Юқоридагиларга асосланиб қуйидаги жиҳатлар юзасидан тушунтириш берсангиз: 1) муассис-МЧЖ (РФ резиденти) компания УФдаги ўз улушини бошқа жисмоний шахс – РФ резидентига номинал қийматда сотишга ҳақлими? 2) компания 2015 йил якунларига кўра тақсимланган дивидендларни улушнинг олди-сотди битими амалга оширилгандан кейин жамиятнинг янги иштирокчиси манзилига йўллашга ҳақлими? далее...»» |
03.09.2016
Ҳар бир ҳужжатга имзо
Фирма корхоналарга ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатади. Ҳар ойда ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини ёзиб берамиз. Биз ўзимизнинг «Ижрочи» томонига имзо қўямиз, муҳр босамиз ва ҳисобварақ-фактураларни буюртмачиларга тарқатамиз, сўнг имзоланган ҳужжатларни йиғамиз. Бу кўп вақт ва куч олади. Биз имзолаган ҳисобварақ-фактураларни сканерлаб, уларни буюртмачига Интернет орқали жўнатса бўладими? Агар буюртмачи ўз томонига имзо чекиб ва муҳр қўйиб, ушбу ҳужжатларни бизга почта орқали жўнатса, улар юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган бўладими? далее...»» |
03.09.2016
Дубликатни расмийлаштиринг
Бўш ўринга номзод белгиланмаган намунадаги меҳнат дафтарчасини олиб келди. Биз уни аввалги иш жойида қайта расмийлаштиришни сўраган эдик, бироқ бу илтимосини рад этибдилар. Меҳнат биржасида аниқ жавоб беришмади, қандай йўл тутайлик? Унинг учун янги меҳнат дафтарчасини сотиб олиб, унга фақат корхонамиздаги иши ҳақидаги ёзувни қайд этишимиз мумкинми? Ёки эски меҳнат дафтарчаси бекор қилиниши ҳақида далолатнома тузиб, сўнг янгисини сотиб олиш ва аввалги 2 та иш жойидаги ёзувларни қайд этиш керакми? Бу ҳолатда қандай тўғри йўл тутиш мумкин? далее...»» |
03.09.2016
Эски меҳнат дафтарчаси алмаштириладими?
Мени совет герби, сув белгиси туширилган ва саҳифалари рақамланган эски намунадаги меҳнат дафтарчаларига доир савол қизиқтиради. Айтишларича, улар ҳақиқий деб ҳисобланмас эмиш. Нима қилиш керак? Наҳотки барча ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини алмаштириш керак бўлса? Бир ходимнинг меҳнат дафтарчаси 1996 йил ноябрида Тожикистонда очилган. У Тожикистон фуқароси. Бироқ доим Ўзбекистонда яшаган. Тожикистонда очилган меҳнат дафтарчаси шу пайтгача, бироқ Ўзбекистонда юритилади. 19 йиллик стажи бор. Меҳнат стажини нима қилиш мумкин? Ушбу меҳнат дафтарчаси ҳақиқийми? Эски намунадаги меҳнат дафтарчалари қайси пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади? далее...»» |
03.09.2016
Инспектор, сиз ноҳақсиз
Ташкилотимиз илгари меҳнат дафтарчаси бўлмаган ходим билан меҳнат шартномаси тузди (шартнома ва буйруқ 7.06.2016 йилда расмийлаштирилган). Унга меҳнат дафтарчаси олиш учун ҳужжатларни меҳнат биржасига 14 июнда топширдик. Бироқ биржа ходими ходимни ишга қабул қилгандан сўнг 5 кун ичида ҳужжатларни топширмаганимиз учун ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солиниши билан пўписа қилди. Шу билан бирга Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада айтилишича, иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт. Биржа ходимининг талаби тўғрими? далее...»» |
03.09.2016
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
2016 йил 24–25 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошқарди. далее...»» |
03.09.2016
Асаларичилик бизнеси
Оилавий корхона (ЯСТ тўловчиси, асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш хоналарини ижарага бериш) асаларичилик билан шуғулланмоқчи. Кейинчалик асалари оилаларига айланадиган асалари пакетларининг сотиб олинишини, асалари оилалари, она асалариларнинг кўпайиши ва нобуд бўлишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? Асаларичилик корхонасида бухгалтерия ҳисоби юритилиши қайси ҳужжатлар ва услубий тавсияларда қайд этилган? Асаларичилик билан шуғулланмоқчи бўлган оилавий корхона учун қандай солиқлар ва имтиёзлар назарда тутилган? далее...»» |
03.09.2016
Сабзавот дўконини очамиз
Бизнинг МЧЖ фаолият тури – бошқа чакана савдо. Қўшимча савдо шохобчасини (бошқа туманда дўконча) очиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолига сотмоқчимиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиладиган чакана савдо шохобчасида ҳисобни қандай ташкил этиш керак? Товарни кимдан қандай қилиб сотиб олиш лозим? Етказиб берувчилар бизга қандай ҳужжатларни тақдим этиши шарт? Терминал ва НКМ бўлиши зарурми? далее...»» |
03.09.2016
Инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам ҳимояси
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар олиб борилаётир, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 тадан ортиқ асосий ҳужжатга қўшилган, БМТ томонидан бу соҳада қабул қилинган бир қатор асосий халқаро шартномалар қатнашчисидир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган. далее...»» |
03.09.2016
Ижарага олувчи коммунал хизматлар учун тўғридан-тўғри тўлашга ҳақлими
«А» юридик шахс «Б» юридик шахсга қарашли бўлган бинони ижарага олиб, бинода ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқчи. Агар ижара шартномасида электр энергияси ва табиий газ харажатларининг «А» юридик шахс, яъни ижарага олувчи ҳисобидан қопланиши назарда тутилса, у мазкур тўловларни коммунал ташкилотлар билан шартнома тузмасдан туриб, тўғридан-тўғри уларнинг ҳисобрақамига ўтказиб бериши мумкинми? далее...»» |
03.09.2016
ХБТ божхона хизматида
Жаҳондаги божхона хизматларининг аксарияти божхона назоратини амалга ошириш чоғида хавфни бошқариш тизимини (ХБТ) қўллайдилар. Унинг юзага келишини божхона назоратини ўтказиш асослари, тартиби ва шаклларини тизимлаштириш зарурати тақозо этди, бу эса ўз навбатида хавфлар юзага келиши мумкинлигини олдиндан билиш имконини беради. далее...»» |
03.09.2016
Мустақил Ўзбекистон ва унинг солиқ тизими – 25 ёшда
Ватанимиз ўз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонламоқда. Солиқ тизими ҳам суверен давлатимизнинг тенгдоши ҳисобланади. далее...»» |
03.09.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлар тўғрисида» далее...»» |
31.08.2016
Охрана труда: расходы планируем заранее
Мы разрабатываем проект коллективного договора. Обязательно ли в нем указывать конкретную сумму на расходы, связанные с мероприятиями по охране труда? далее...»» |
31.08.2016
Имущество как уставный капитал
Учредитель нашего частного предприятия хочет дать нашей организации товар в долг на основании договора займа. Не противозаконно ли это и может ли в дальнейшем учредитель отказаться от взыскания долга с организации в пользу пополнения уставного капитала, но не товаром, а вырученными за товар денежными средствами? далее...»» |
31.08.2016
Резидент, но не иностранный инвестор
1. Является ли лицо, имеющее постоянную прописку в Ташкенте и Российское гражданство, резидентом Узбекистана? 2. Может ли данное лицо считаться иностранным инвестором, если оно приобретает ценные бумаги (инвестирует свои денежные средства для покупки акций) отечественных эмитентов? далее...»» |