Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 35 / Шахсий манфаат

Асаларичилик бизнеси

 

Оилавий корхона (ЯСТ тўловчиси, асосий фаолият туриишлаб чиқариш хоналарини ижарага бериш) асаларичилик билан шуғулланмоқчи.

Кейинчалик асалари оилаларига айланадиган асалари пакетларининг сотиб олинишини, асалари оилалари, она асалариларнинг кўпайиши ва нобуд бўлишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? Асаларичилик корхонасида бухгалтерия ҳисоби юритилиши қайси ҳужжатлар ва услубий тавсияларда қайд этилган? Асаларичилик билан шуғулланмоқчи бўлган оилавий корхона учун қандай солиқлар ва имтиёзлар назарда тутилган?

Т.Протопопова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Бухгалтерия қандай юритилади

Асаларичиликдаги бухгалтерия ҳисоби ўзига хос хусусиятга эга. Асаларичилик учун махсус ишлаб чиқилган, бухгалтерия ҳисобини юритишга тааллуқли меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмас. Бухгалтерия проводкалари тузилишини тартибга солувчи асосий ҳужжат – 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Асаларичилик мавсумий ишлаб чиқариш тури ҳисобланади, мавсум тугагунга қадар асаларичилик маҳсулотининг ҳақиқий қийматини аниқлаб бўлмайди. Шу сабабли асаларичилик маҳсулотининг бухгалтерия ҳисоби йиллик калькуляция (бизнес-режа) асосида аниқланадиган режали (прогноз қилинадиган) таннарх бўйича юритилади. Йил охирида аниқланган ҳақиқатдаги ва режали таннарх ўртасидаги фарқ йил охирида омбордаги маҳсулот қолдиғига тўғри келадиган улушда тайёр маҳсулот ҳисобварағига киритилади (Ҳисобварақлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг 138-банди, 21-сон БҲМСга 2-илова). Асаларичилик маҳсулотининг ҳисобини режали таннарх бўйича қўшимча очилган 3510-«Тайёр маҳсулотни чиқариш» ҳисобварағида юритиш мумкин, бунда ҳисобварақ дебетида олинган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархи, кредитида эса прогноз қилинаётган таннархи 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» ҳисобварағи билан корреспонденцияда (асаларичилик маҳсулотлари турлари бўйича) акс эттирилади. Ҳақиқатдаги таннарх дастлаб 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида бутун йил давомида, маҳсулот ишлаб чиқариш ва чиқаришга қилинган харажатлар эътироф этилишига қараб шакллантирилади. Режали таннарх ҳам йил давомида хўжалик операциялари амалга оширилишига қараб акс эттирилади. Ҳисобот даври тугагач, жамғарилган ҳақиқатдаги таннарх 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағидан 3510-«Тайёр маҳсулотни чиқариш» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бунда харажатларнинг барча суммаси ҳисобдан чиқарилмайди – унинг бир қисми тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида 2010-ҳисобварақда қолади. Йил охирида аниқланган ҳақиқатдаги ва режали таннарх ўртасидаги фарқ ҳисобот йили охирида омборда қолган асаларичилик маҳсулоти ҳисобварағига (турлари бўйича) киритилади.

Ҳисобварақлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага мувофиқ, асалари оилаларининг мавжудлиги ва ҳаракати 1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Асалари оиласи мустақил бирлик сифатида она асалари, асаларилар, рамкалар, озуқа асал, шунингдек индан иборат бўлади. Шу сабабли оила қийматига асалари оиласини ташкил этувчи ҳар бир бирликнинг (шу жумладан у эгаллаган иннинг) қиймати ҳақиқатдаги харид қиймати бўйича киритилади. Бўш инлар асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ёки арзон баҳоли тез эскирувчи предметларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (уларнинг қийматига ва актив АВга киритилиши учун корхонада қабул қилинган қиймат чегарасига қараб) ҳисобга олинади. Асаларичилик корхонасида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг барча ўзига хос хусусиятлари унинг ҳисоб сиёсатида қайд этилган бўлиши шарт.

Йилига икки марта (баҳорда ва кузда) асалари хўжалигида инвентаризация ўтказилади. Баҳорги инвентаризация маълумотларига кўра нобуд бўлган она асаларилар аниқланади ва улар захирадагилари билан алмаштирилади. Нобуд бўлган она асаларилар 5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади. Сўнг ушбу ҳисобварақ 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи билан (асалариларнинг нобуд бўлишида айбдор бўлган шахслар аниқланган бўлса) ёхуд 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағи билан (айбдор шахслар бўлмаганда) корреспонденцияланади. Бутун оила нобуд бўлганда иннинг қиймати ҳам ҳисобдан чиқарилади. Эпизоотия (юқумли касалликнинг оммавий тарқалиши) далиллари аниқланганда нобуд бўлган ҳашаротлар 9720-«Фавқулодда зарарлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Асалариларнинг чиқиб кетиши далолатнома билан расмийлаштирилади.

Асалари хўжалигидаги кузги тафтиш натижасида олинган маълумотларга қараб мавсумдаги фаолият якунлари чиқарилади. Инвентаризация учун оддий тартибда тафтиш ўтказилади.

Ҳар бир асаларичилик маҳсулотининг ҳақиқатдаги таннархини аниқлашда кўп савол юзага келади. Асаларичилик маҳсулотлари биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳисобланади, ҳар бирининг сотиш нархи бор. Биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг таннархи, яъни ҳақиқатдаги харажатлар якуний суммасининг ҳар бир олинган маҳсулотга тақсимланиши 2 усулдан бири ёрдамида аниқланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг 36-банди):

ҳар бир маҳсулотни сотиш қиймати бўйича;

натурал кўрсаткичларидан фойдаланиш асосида.

Биринчи усулни қўллаш самара бермайди, чунки асалариларнинг тирик бўлишини таъминлаш учун қишда инларда қоладиган асалари маҳсулотлари (асал, мум) ҳисобга олинмайди.

Иккинчи усул шартли асал бирликлари коэффициентларидан фойдаланишга асосланган. 1 кг асал бирлик сифатида қабул қилинади, қолган барча маҳсулотлар эса унга тенглаштирилади. Масалан, 1 кг мум 1,5 кг асалга тенглаштирилади (шартли равишда), 1 кг гулчанг эса 6 кг асалга тенг. Мавсумда олинган йигирма килограмм мум – 30 шартли асал бирлиги (20 х 1,5). 1 шартли асал бирлигининг таннархи (1 кг асал таннархи ҳам) ҳисобот йилида қилинган харажатлар ҳажмини шартли асал бирликларида ҳисоблаб чиқарилган, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий миқдорига бўлишдан ҳосил бўлган сон сифатида аниқланади. Асаларичиликнинг бошқа маҳсулотлари таннархини аниқлаш учун олинган натижани тегишли коэффициентга кўпайтирамиз. Ишлаб чиқарилган барча маҳсулот – асалнинг жами ҳажми (асалариларни боқиш учун қишда қоладиганини ҳисобга олган ҳолда), мумнинг жами ҳажми ва ҳ.к. ҳисобга қабул қилинади.

 

Асаларичиликдаги асосий хўжалик операциялари қандай акс эттирилишини батафсилроқ кўриб чиқамиз:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асалари хўжалигини тутиб туриш харажатлари (ҳақиқатдаги) акс эттирилади

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш (асаларичилик)»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ва ҳ.к.

Сотиб олинган асалари пакети кирим қилинади (ҳақиқатда қилинган харажатлар бўйича)

 

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар (асалари оилалари)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Мавсум давомида юзага келган янги оила, ўстирилган она асаларилар, шунингдек индан йиғиладиган бутун маҳсулот (асал, мум, гулчанг ва ҳ.к.) режали таннархи бўйича кирим қилинади (далолатнома асосида)

 

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар (асалари оилалари)»

 

3510-«Тайёр маҳсулотни чиқариш»

 

Сотишга мўлжалланган асаларичилик маҳсулотлари кирим қилинади (режали таннархи бўйича)

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» (турлари бўйича)

 

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар (асалари оилалари)»

 

Баҳорги инвентаризация якунларига кўра нобуд бўлган она асаларилар ҳисобдан чиқарилади

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар (асалари оилалари)»

 

Баҳорги инвентаризация якунларига кўра нобуд бўлган асалари оилалари ини билан бирга ҳисобдан чиқарилади

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» (оила қийматига);

0190-«Бошқа асосий воситалар»;

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»
(ин қийматига)

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар (асалари оилалари)»

 

Эпизоотия ҳолатида асалари оилалари ҳисобдан чиқарилади

 

9720-«Фавқулодда зарарлар»

 

1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар (асалари оилалари)»

 

Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад акс эттирилади

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Тайёр асаларичилик маҳсулотларининг режали таннархи ҳисобдан чиқарилади

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» (турлари бўйича)

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»

 

Тайёр маҳсулотнинг ҳақиқатдаги таннархи акс эттирилади

 

3510-«Тайёр маҳсулотни чиқариш»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш (асаларичилик)»

 

Ҳақиқатдаги таннархнинг режадагисидан ошиши акс эттирилади:

сотилган маҳсулотга тўғри келадиган фарққа;

омбордаги тайёр маҳсулот улушига тўғри келадиган фарққа

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»;
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»

 

3510-«Тайёр маҳсулотни чиқариш»

 

Режадаги қийматнинг ҳақиқатдаги сторнодан ошиши акс эттирилади:

сотилган маҳсулотга тўғри келадиган фарққа;

омбордаги тайёр маҳсулот улушига тўғри келадиган фарққа

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»;
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»

 

3510-«Тайёр маҳсулотни чиқариш»

 

 

Қандай солиқлар тўланади

Корхонангиз бир вақтнинг ўзида хоналарни ижарага беради ва асалариларни боқиб кўпайтиради. Сотишнинг умумий ҳажмида қайси бири устунлик қилишига қараб, олинган даромадларга 2 хил солиқ солиниши мумкин.

 

1-ВАРИАНТ. Асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш хоналарини ижарага бериш

Корхона ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва уларнинг иккаласи бўйича ЯСТ тўлаши шарт (башарти корхона микрофирма ёки кичик корхона тоифасига кирса). 2016 йилда асаларичилик фаолияти ва ишлаб чиқариш хоналарини ижарага бериш бўйича ЯСТ ставкаси 5%га тенг.

 

2-ВАРИАНТ. Асосий фаолият тури – асаларичилик

Асаларичилик қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқаришнинг чорвачилик тармоғи ҳисобланади. Солиқ кодексининг 362-моддасида қайд этилган шартларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғини тўлайдилар. Агар:

асаларичилик – корхонанинг асосий фаолият тури бўлса;

корхонада қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси бўлса;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши уни етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этса, оилавий корхонангиз ягона ер солиғини тўлаши шарт.

ЯЕС бўйича солиқ солинадиган база – берилган ер участкасининг норматив қиймати (Солиқ кодексининг 366-моддаси).

Солиқ кодексининг 130-моддасига кўра, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар уларнинг жами суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган даромадлар суммасидан ошса, хизматларни сотишдан олинган даромад деб эътироф этилади ­(яъни фаолият тури деб тан олинади). Агар асаларичилик қилишдан (асосий фаолият тури) олинган даромадлар хоналарни ижарага беришдан олинган даромадлардан ошса, ижарага беришдан даромадлар бошқа даромадлар деб тан олинади. ЯЕС тўловчилари учун 132-моддада назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 363-моддаси 9-қисми).

Айни пайтда асал ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун алоҳида имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

ДИҚҚАТ! «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси 2-қисмига мувофиқ, оилавий корхона ЯЕС тўланадиган фаолиятни амалга ошира олмайди. Шу сабабли ушбу тоифадаги корхоналар учун асаларичиликдан олинган даромадлар сотишнинг умумий ҳажмида устунлик қилмаслиги керак. Акс ҳолда корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартиришга тўғри келади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 5505 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика