Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 35 / Хўжалик юритиш қоидалари

Сотиладиган улуш

 

МЧЖ ва жисмоний шахс – Россия Федерациясининг резидентлари компаниямиз муассислари ҳисобланади.

Муассис-МЧЖ бошқа жисмоний шахс – РФ резидентига компания устав фондидаги ўз улушини сотмоқчилигини айтди.

Бундан ташқари, муассис-МЧЖ 2015 йил якунларига кўра тақсимланадиган дивидендларни компания устав фондида олди-сотди битими амалга оширилганидан кейин бошқа жисмоний шахсга ҳисоблаб ўтказишни сўраяпти.

Юқоридагиларга асосланиб қуйидаги жиҳатлар юзасидан тушунтириш берсангиз:

1) муассис-МЧЖ (РФ резиденти) компания УФдаги ўз улушини бошқа жисмоний шахс – РФ резидентига номинал қийматда сотишга ҳақлими?

2) компания 2015 йил якунларига кўра тақсимланган дивидендларни улушнинг олди-сотди битими амалга оширилгандан кейин жамиятнинг янги иштирокчиси манзилига йўллашга ҳақлими?

Людмила,

юрисконсульт.

 

1

Ҳа, муассис-МЧЖ (РФ резиденти) МЧЖ устав фондидаги ўз улушини бошқа жисмоний шахс – РФ резидентига номинал қийматда сотишга ҳақли.

 

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар МЧЖнинг муассислари (иштирокчилари) бўла оладилар Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси; «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 4, 5-моддалари). Муассис, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини ёки улушининг бир қисмини учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси). Битим олди-сотди ёки улушдан воз кечиш шартномасини тузиш ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлигини рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 

Маълумот учун! Таъсис ҳужжатларига хорижий шахснинг муассислар таркибига кириши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органга Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарорига 1-илова) 72-бандида кўрсатилган қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ариза;
  • тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
  • ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг ваколатли шахс томонидан имзоланган ва тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган 2 нусхаси;
  • давлат божи (ЭКИҲнинг 50%и) тўланганлиги ҳақида ҳужжат;
  • хорижий жисмоний шахснинг давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси бўлган паспортининг нусхаси (Низомнинг 12-банди «б» кичик банди);
  • хорижий юридик шахснинг улушни реализация қилиш муносабати билан фойда солиғини тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (Низомнинг 72-банди 14-хатбошиси). Бунда юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти солиқ агенти деб эътироф этиладиган даромадни тўлаш манбаига (мол-мулкни сотиб олувчининг зиммасига) юклатилади (Солиқ кодексининг 155-1-моддаси 2-қисми).

 

Бундан ташқари, агар битимни тузиш пайтида хўжалик юритувчи субъектдаги активларнинг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум ЭКИҲнинг 100 000 баравари миқдоридан ортиқ бўлса, Монополияга қарши давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органининг олдиндан розилигини олиш зарур (Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди, ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон қарорига 5-илова).

 

2

Ҳа, компания 2015 йил якунларига кўра тақсимланган дивидендларни улушнинг олди-сотдисидан кейин янги муассиснинг манзилига йўллашга ҳақли.

 

Улуш учинчи шахсга сотилгандан кейин жамият иштирокчисининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги иштирокчига ўтади. Ушбу меъёр МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси 11-қисмида мустаҳкамланган. Унга кўра, жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан (улушнинг бир қисмидан) воз кечишига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади. Иштирокчиларга ҳали дивидендлар тўланмагани ҳисобга олинса, чиқиб кетган иштирокчидан улушни сотиб олган иштирокчига уларни олиш ҳуқуқи ўтиши керак.

 

Тимур Мўминов, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1582 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика