Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 35 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳар бир ҳужжатга имзо

 

Фирма корхоналарга ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатади. Ҳар ойда ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномаларини ёзиб берамиз. Биз ўзимизнинг «Ижрочи» томонига имзо қўямиз, муҳр босамиз ва ҳисобварақ-фактураларни буюртмачиларга тарқатамиз, сўнг имзоланган ҳужжатларни йиғамиз. Бу кўп вақт ва куч олади.

Биз имзолаган ҳисобварақ-фактураларни сканерлаб, уларни буюртмачига Интернет орқали жўнатса бўладими? Агар буюртмачи ўз томонига имзо чекиб ва муҳр қўйиб, ушбу ҳужжатларни бизга почта орқали жўнатса, улар юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган бўладими?

Л.Булатова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Йўқ, сиз таклиф этаётган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар деб ҳисобланмайди.

Ҳисобварақ-фактура қоғоздаги шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида тузилиши мумкин (Солиқ кодексининг 222-моддаси 2-қисми).

Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир («Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси). Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар ўз қўли билан имзоланган қоғоздаги ҳужжатларга тенглаштирилади ва улардан битимлар тузилганлигининг далили сифатида фойдаланилиши мумкин («Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси 1-қисми). Электрон тижоратни амалга оширишда қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки томонларнинг келишуви ҳужжатни ўз имзоси билан тасдиқлашни талаб қилса, электрон тижорат томонлари электрон рақамли имзони ўрнатиш процедурасини бажарганидан сўнг электрон ҳужжат имзоланган деб ҳисобланади (АВ томонидан 21.11.2007 йилда 1740-сон билан рўйхатдан ўтказилган Электрон шаклдаги контрактлар ва электрон тижоратда қўлланиладиган ҳужжатларнинг бошқа намунавий шаклларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди).

Шу тариқа, ҳисобварақ-фактурани юқорида кўрсатилган норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда фақат ЭРИни қўллаган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш мумкин.

Сиз ҳам мижозларингиз билан бир-бирингизга ҳужжатларни почта орқали жўнатиш ҳақида келишиб олишингиз мумкин. Бу ҳолда ҳар бир мижозга ҳужжатларни тарқатишга зарурат қолмайди, вақт ва маблағингизни тежаш имкони туғилади.

 

Тимур Мўминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1724 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика