Norma.uz

Ҳайдовчи ва пиёда – тенг ҳуқуқли ҳаракат иштирокчилари

 

Олий Мажлис Сенатининг VI сессиясида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳам улар сирасига киради. Қонун билан киритилаётган қоидаларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси фракцияси аъзоси Олия Юнусова шарҳлайди.

 

– «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарори билан янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) тасдиқланди.

Уларга кўра, масалан:

ҳайдовчи мототранспортда ҳаракатланаётганда мотошлем кийиши шарт;

сутканинг қоронғи вақтида ҳайдовчи транспортни жадал таъмирлаш учун қатнов йўлига чиқишдан олдин нур қайтаргичли махсус жилет кийиб олишга мажбур;

йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, ўқиш, радио-, аудиомаҳсулотларни эшитиш, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

Йўл-транспорт ҳодисалари статистикасидан кўринишича, уларнинг 54%дан ортиғини пиёдаларни уриб юбориш ҳолатлари ташкил этади. Бунинг асосий сабаблари – пиёдаларнинг йўл белгилари, чизиқлари талабларини писанд қилмаслиги, рухсат берилмаган қатнов қисмида туриши, эътиборсизлиги ва эҳтиёт чораларига амал қилмаслигида.

2014 йил давомида 506 та пиёдаларни уриб юбориш ҳолатида айни пиёдаларнинг хатти-ҳаракатлари ЙТҲга олиб келганлиги тан олинган, бунинг натижасида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 431 киши эса жароҳатланган. 2015 йилда ҳам шунга ўхшаш манзара кузатилган. Кишилар онгига ўтириб қолган «транспорт воситасининг ҳайдовчиси доим айбдор бўлади» деган фикрдан воз кечиш зарур.

Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида телефонлар, компьютер, аудио-, видеотехникадан фойдаланишлари оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бу айниқса ёш авлодга тааллуқли. Бундай хатти-ҳаракатлар йўл ҳаракати хавфсизлигига, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиради.

Йўловчи транспорти иштирокидаги йўл ҳодисаларининг олдини олишга оид хорижий амалиётни ўрганиш натижасида йўловчиларни ташувчи автобуслар, йўналишли таксилар, шунингдек мотоцикллар ва мопедларга сутканинг кундузги вақтида фараларни мажбурий ёқиш талаби қўйилди.

Қабул қилинган ЙҲҚни ҳисобга олган ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс меъёрларини такомиллаштириш мақсадида Парламент қуйи палатасининг бир гуруҳ депутатлари «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрладилар.

Ҳужжатда мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлик; нур қайтаргичли махсус жилет билан бут қилиб қўйилмаган транспортни бошқарганлик; йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларнинг телефондан, бошқа электрон воситалардан фойдалангани, видео-, аудиомаҳсулотларни эшитгани, китоб ёки даврий матбуот ўқигани учун маъмурий таъсир чоралари назарда тутилган.

Бундай меъёрларнинг киритилиши йўл ҳаракати қатнашчиларининг жавобгарлигини оширади, йўллардаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ҳамда ЙТҲ оғирлиги ва сонини камайтиришга имкон беради.

 

Маъруф Усмонов

суҳбатлашди.

Прочитано: 1881 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика