Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 9 / Ожиза деманг бизни

Жаҳон иқтисодиёти: нажот фақат аёллардан

Инвесторлар қаттиқ инқироз шароитида ўз пулларини нималарга йўналтириш ҳақида неча йиллардан бери бош қотириб келадилар. Аммо ҳеч ким курраи заминимиздаги энг улкан ва энг ривожланиб бораётган бозорни ҳисобга олмаяпти. Бу башариятнинг баъзан ожизалар деб камситиб келинадиган аёллар билан боғлиқ бозор бўлиб, унга инвестиция киритиш бағоят истиқболли эканлигига Ernst&Young компанияси томонидан тайёрланган маъруза муаллифларининг ишончи комилдир.

Улар яқин 5 йил ичида хотин-қизларнинг даромадлари 5 трлн АҚШ долларига кўпайиб, 18 трлн АҚШ долларига етади деб чамалашмоқда. Бу биргаликда олинган Хитой билан Ҳиндистон ялпи ички маҳсулотининг кутилаётган ўсиш суръатларидан қарийб икки баравар кўпдир. 2028 йилга бориб аёллар жаҳон миқёсидаги харажатларнинг деярли 75 фоизини назорат қиладилар.

Хотин-қизларнинг иқтисодий салоҳияти ўсиб бориши натижасида бизнес соҳасида ва бозорларда бир миллиард ходим пайдо бўлади. Жаҳон иқтисодиётини рағбатлантирувчи ана шу ҳолатни кўпинча «учинчи миллиард» деб юритадилар. Бу кўрсаткич XX асрдаги демографик ларзадан ҳам анчагина қудратли самарага эга бўлади. Зотан, янги истеъмолчилар ва ходимлар пайдо бўлади, янги бозорлар ташкил топади.

Хўш, «учинчи миллиард» деганлари қаёқдан пайдо бўлади? Ҳозир жаҳонда 860 млн га яқин (25 фоиздан кўпроқ) хотин-қиз иқтисодий фаолиятда иштирок этишга ё «тайёр эмас», ёки бундай «лаёқатдан маҳрум». 10 йил ичида улар сони 1 млрд нафарга етиб, истиқболли, ривожланиб бораётган бозорларда ўзини намоён этади. Бугунги кунда иқтисодиётда ҳозирча талаб зуҳур бўлмаётган аёлларнинг деярли 95 фоизи «ривожланишни қувиб бораётган» мамлакатларда яшайди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, аёллар раҳбарлик лавозимида ташкилот иши самарадорлигини ошира биладилар.

Fortune 500 рўйхатига киритилган, хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига, директорлар кенгаши аъзолигига киритишда бошқаларга нисбатан илдамлик қилаётган 25 компаниянинг рентабеллиги айни шу рўйхатдаги, айни шу тармоқларда иш олиб бораётган бошқа компанияларнинг рентабеллигига нисбатан 18–69 фоиз кўпдир. Улар акциядорлик сармояси, савдо-сотиқ, инвестицияга асосланган сармоя даромад келтириши борасида яхши натижалар (тегишинча 53, 42 ва 66 фоиз) кўрсатганлар.

Бироқ раҳбар аёлларнинг улуши ҳамон кўп эмас. Fortune 500 рўйхатига кирган компанияларда бу борадаги кўрсаткич ўтган ўн йиллик мобайнида икки баравар кўпайган бўлса-да, 2012 йили бор-йўғи 3,6 фоизни ташкил этди, холос. Хотин-қизлар ривожланган мамлакатларда директорлар кенгашлари жами аъзоларининг 11,1 фоизини, ривожланаётган мамлакатларда эса 7,2 фоизини ташкил этмоқда.

Жаҳондаги миллиардерларнинг (экспертлар бундай бадавлатлар сони 1 011 ни ташкил этишини ҳисоблаб чиқишди) ҳар ўнтасидан бири хотин-қизлардир. Шуниси ҳам борки, булардан 14 нафари бор бойликни ўз қўли билан тўплашга муваффақ бўлган. Аёл миллиардерларнинг ярми – хитойлик, миллионерлар орасида улар янада кўпроқдир.

АҚШда аёлларга ўз бизнесини ривожлантириш бирмунча қийинроқ кечади. Айтайлик, уларга тегишли корхоналарнинг ярми (16 млн иш жойига эга бўлган корхоналар) фаолият доирасини кенгайтиришда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳол, энг аввало, молиялаштиришдан баҳрамандлик борасида гендер нотенглиги билан боғлиқдир.

Россиялик хотин-қизларнинг ишга солинмаган салоҳияти жилла юқори эмас. Улар бугунги кунда мамлакатдаги иш жойларининг 49 фоизини эгаллаб турибдилар – бу жаҳондаги энг яхши натижалардан биридир. Америкалик аёлларнинг АҚШ меҳнат бозоридаги улуши 46 фоизга боради.

Хорижий матбуот материалларидан.

Прочитано: 2298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика