Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 9 / Солиқ солиш

Совғага – ун ёки жшдс бўйича имтиёзни даромадлар классификациясига боғлиқ ҳолда қўллаш тўғрисида

СКнинг 178 ва 179-моддаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдамга ЭКИҲнинг 12 баравари доирасида ЖШДС солинмайди.

Йирик корхона ўз ходимларига моддий ёрдам сифатида ун беради. Имтиёз қўллаш мақсадида ун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти деб эътироф этиладими?

– Ун тегирмончилик корхоналарининг саноат йўли билан қайта ишланган маҳсулоти ҳисобланади. Улар мазкур маҳсулотни ўзларининг статистик ва бошқа ҳисоботларида пировард маҳсулот сифатида тақдим этадилар. Солиқ кодекси (СК) 178-моддаси 16-бандининг меъёрида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ёки уни харид қилишга маблағлар тарзида ёрдам кўрсатиш назарда тутилади. Бундан келиб чиқиб, фикримизча, ун берилишини моддий ёрдам тариқасида бошқа даромад деб эътироф этиш мумкин эмас. Тегишинча, СК 179-моддасининг 1-банди бўйича имтиёзни мазкур ҳолда қўллаб бўлмайди. Унни ходимларга бериш товарларни текинга бериш сифатида қаралади, унинг қиймати эса СК 177-моддасининг 2-бандига кўра моддий наф тарзидаги даромад сифатида эътироф этилади.

Бироқ бунда бошқа имтиёз қўлланиши мумкин. Агар ходим унни текинга олса, уни натура шаклида олинган совға деб баҳолаш мумкин. Йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматда олинган совғага ЖШДС солинмайди (СК 179-моддасининг 14-банди).

Агар ун 2013 йилда берилса, солиқ солинмайдиган сумма 2013 йил 1 январда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори – 79  590 сўмдан келиб чиқиб белгиланади ва йил мобайнида ЭКИҲ ошганда қайта кўриб чиқилмайди (СК 186-моддасининг биринчи қисми 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун таҳририда). Тегишинча, 2013 йилда берилган совғалар бўйича солиқ солинмайдиган энг юқори сумма 477  540 сўмга (79  590 х 6) тенг.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, моддий наф тарзидаги даромадлар меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар таркибига кирмайди. Шу сабабли уларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2236 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика