Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 9 / Мутахассис шарҳи

Солиқ юкини камайтириш мақсадида

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш мақсадида Президентнинг 18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон Фармони билан 2013 йил 1 январидан кучга кирган чора-тадбирлар мажмуи тасдиқланди, улардан бири умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналарни (бундан акцизланадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиганлари мустасно) давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига (бундан кейин – ДМЖ) мажбурий ажратмалар тўловчилар тоифасидан чиқариш ҳисобланади.

 

Шу тариқа, бугунги кунда ДМЖга мажбурий ажратмалар тўловчилар қуйидагилар ҳисобланади:

юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

шерик (иштирокчи) – оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юкланган юридик шахс (ишончли вакил);

акцизланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Қуйидагилар ДМЖга мажбурий ажратмаларни тўловчи ҳисобланмайдилар:

нотижорат ташкилотлари, бундан улар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлар мустасно;

ягона солиқ тўлови тўлайдиган юридик шахслар;

умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан акцизланадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиганлари мустасно (2013 йил 1 январдан).

Солиқ тўловчиларнинг турли тоифалари учун ДМЖга мажбурий ажратмалар солиш объектлари ва уларнинг ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори билан тасдиқланган. 2013 йилга ДМЖга ажратмаларнинг қуйидаги ставкалари белгиланган:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 1,6%;

Республика йўл жамғармасига – 1,4%;

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига – 0,5%.

Солиқ тўловчилар солиқ солишнинг турли объектларига эга бўлган ҳолларда улар ушбу объектлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва ДМЖга мажбурий ажратмаларни тегишли объектлардан келиб чиқиб тўлашлари шарт.

Барча солиқ тўловчилар учун ягона ҳисобот даври – чорак белгиланган. Тегишинча, ДМЖга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини улар ўсиб борувчи якун билан солиқ ҳисобига олинган жойдаги солиқ органларига ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этадилар.

ДМЖга мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби сақланди. У қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

ДМЖга мажбурий ажратмалар тўловчи ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналарга кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай.

Айни вақтда маълум қиламизки, Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича солиқ ҳисоботи шакллари уларни 2013 йил 1 январдан битта Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобига бирлаштириш йўли билан қисқартирилади.

Ҳозирги вақтда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ДМЖга мажбурий ажратмалар бўйича Ҳисоб-китоб шакли ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқяпти.

Дилфуза ШУКУРОВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармасининг эгри солиқлар ва бож-тариф билан тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 2762 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика