Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 9 / Божхона

Гиёҳвандлик –аср вабоси

Давлат божхона қўмитасида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир «1 март – Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши кураш куни»га бағишланди. Унда Бирлашган миллатлар ташкилоти Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими координатори Борихон Шоумаров иштирок этиб, йиғилганларга мавзу юзасидан атрофлича маъруза қилди.

 

Маълумки, гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ўта хавфли жиноий қилмишлар сирасига кириб, бошқа давлатлар каби Ўзбекистон учун ҳам бу муаммо долзарблигича қолмоқда. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда наркобизнес савдосидан тушадиган даромад йилига тахминан 400 млрд долларни ташкил этмоқда.

Гиёҳвандликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик жуда катта роль ўйнайди. Ўзбекистон Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги БМТнинг 1961 йилги Ягона конвенциясига (унга дунёнинг 170 га яқин давлати қўшилган) ҳамда 1972 йилда унга киритилган ўзгартишларга, Гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши кураш тўғрисидаги БМТнинг 1988 йилдаги Конвенциясига (унга дунёнинг 153 давлати қўшилган) қўшилган. Мазкур конвенцияларда барча турдаги гиёҳвандлик операциялари учун жиноий жавобгарлик белгиланган. 1999 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, республикамизда гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ва унинг ҳудудий комиссиялари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, БМТнинг Марказий Осиёда наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида бундай моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича  2011–2015 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Биргина 2012 йилда республикамиз божхоначиларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқлаган қонунбузарлик ҳолатларида 156,2 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинган.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Матбуот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 4074 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика