Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 9 / Қонунбузарликлар фош этилди

«Афсус», чекиб қололмади

Республикамизда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган. Лекин шунга қарамасдан, баъзи уддабурон «тадбиркорлар» қонунчилик чегараларини беписанд четлаб ўтишга ҳаракат қиладиларки, уларнинг бу хатти-ҳаракатлари божхона назоратида фош бўлиб қолмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхоначилари Россия Федерациясидан кириб келаётган йўловчи поездини божхона назоратидан ўтказишганда фуқаро М.Салиҳов томонидан божхона баённомасида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган салкам 2 минг қути сигареталарнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Хорижда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон акциз маркалари билан маркаланмаган 2 турдаги ушбу тамаки маҳсулотларининг қиймати салкам 16 млн сўмни ташкил қилар экан. Бундан ташқари, қонунбузар қиймати 14,5 млн сўмлик 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товар-моддий бойликларни ҳам ноқонуний тарзда олиб киришга уринган.

«Келес» божхона пости ходимлари юртимизга поездда кириб келган фуқаролар Х.Муҳамедов ва Б.Аҳмедовларнинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатларига нуқта қўйишди: улар 19 млн сўмлик 37 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товар-моддий бойликларни олиб киришга уринишган.

Маълумки, республикамизга йўлланган турли халқаро почта жўнатмалари уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, божхона чегараси орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний равишда, божхона тўловларини тўламасдан олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида «Бошпочтамт» ТИФ божхона постида божхона назоратидан ўтказилади.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар номига АҚШдан юборилган жўнатмалар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, қиймати салкам 30 млн сўмлик 27 дона смартфонлар тегишли божхона баённомаларида қайд этилмаганлиги аниқланди.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманилик А.Муҳамеджанов ҳам божхона тўловларини тўлашдан қочиб, қиймати 8 млн сўмдан ортиқ бўлган 8 та смартфонни почта жўнатмаси орқали юртимизга олиб киришга уринган экан – унинг бу режаси чиппакка чиқди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

2012 йилда республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 24 минг 179 та қонунбузарлик ҳолатларида 107,6 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Матбуот  хизмати.

Прочитано: 2066 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика