Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Жиноятга жазо муқаррар

Қалбаки доришуноснинг қалтис бизнеси

Хатирчилик Р.Бозоров кўпни кўрган тадбиркорлардан. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида чакана савдо билан 10 йилдан ҳам кўпроқ вақт мобайнида шуғулланди. Шу жабҳада қонун талабларини бузган пайтлари ҳам бўлди. Бозоров тадбиркорлик бобида камдан-кам одамлар журъат этадиган йўналишда иш кўрди: яроқлилик муддати ўтган оммавий истеъмол товарлари олди-сотдисига ихтисослашди. 2009 йили ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг «дўкони»ни ёпишди – Р.Бозоров эса ўзини қора курсида кўрди. Уни Жиноят кодексининг хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш деб номланган 186-моддаси билан айбдор деб топиб, 2 йиллик муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилишди.

Ўтган йили яна тадбиркорликка қўл урган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома олган Р.Бозоров эски ҳунарини қўмсаб қолди. Илгари қўлига нима тушса, ўшани сотиб олиб, қайта сотиш билан шуғулланган бўлса, энди фақат фармацевтика жабҳасида иш юритишга аҳд қилди. Унинг жиноий қилмиши жўнгина тизим асосида йўлга қўйилган эди. Яроқлилик муддати ўтган дориларни яхлит сотиб олиб, ўровини ўзгартириб ўз номидан дорихоналар тармоғига топширарди. Бу борада унинг шашти ҳам, қамрови ҳам ҳазилакам эмасди. Департамент ходимлари Р.Бозоровнинг уйини кўздан кечирганларида қарийб 2 млн сўмлик истеъмол учун яроқсиз 89 турдаги дори топилди.

Р.Бозоровга нисбатан Жиноят кодексининг «Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш» деб номланган 1863-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Мазкур моддада жазонинг юқори чегараси 15 йилга қадар озодликдан маҳрум этишдир. Бундай қаттиқ жазо қалбаки дориларни истеъмол қилиш оғир оқибатларга ва одам ўлимига сабаб бўлганида қўлланилади. Р.Бозоровнинг қилмишидан кимдир жабрланганлиги терговда аниқланмади. Шу сабабли ҳам суд ўз ҳукмида Р.Бозоровга нисбатан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини белгилади, иш ҳақидан давлат даромадига 20 фоиздан ундириладиган бўлди.

Ҳазрат АДИЗОВ,

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Навоий вилоят бошқармасининг бош тафтишчиси.

Прочитано: 2245 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика