Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Солиқ солиш

Тўламаслигингиз мумкин эди, агар...ёки лизинг билан шуғулланганда солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида

Бизнинг кичик корхонамиз улгуржи савдога доир лицензияга эга бўлиб, лизинг билан шуғулланади. Бизга Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилади. Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорига изоҳда кўрсатилишича, фойда солиғи ва ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича имтиёзлар 2012 йил II чоракдан микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига, башарти имтиёзланадиган хизматлар кўрсатишдан уларнинг тушуми умумий тушум ҳажмининг 80 фоизи ва ундан кўпни ташкил қилса, татбиқ этилади. Ҳозирда лизинг операцияларидан оладиган тушумимиз умумий ҳажмнинг 40%га яқинини ташкил қилади. Бизга кўрсатилган имтиёз татбиқ этиладими?

Олег.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарори 7-бандида белгиланганидек, 2006 йил 1 апрелдан бошлаб лизинг хизматлари кўрсатаётган юридик шахслар 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган. Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори билан ушбу имтиёзнинг амал қилиши 2017 йил 1 январга қадар узайтирилган.

Солиқ кодексининг 11-моддасига биноан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. Шундан келиб чиқиб, сиз кўрсатган изоҳ қуйидагича талқин қилиниши керак: 2012 йил II чорагидан бошлаб фойда солиғи ва ягона солиқ тўловини тўлашдан микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадлари, агар уларнинг имтиёзлар назарда тутилган хизмат турларини кўрсатишдан олган тушуми умумий тушум ҳажмининг 80 фоизи ва ундан кўпни ташкил қилса, озод қилинади.

Агар сизнинг лизинг хизматларидан олган тушумингиз ушбу даражага етмаса, имтиёз фақат унинг ҳажмига қўлланади. Сиз 2012 йил учун улгуржи савдодан олинган даромадлардан (агар сизнинг МЧЖ дорихона ташкилоти бўлмаса) улгуржи савдодан тушган тушум ҳажмидан 5% ЯСТ тўлашингиз лозим (Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорига 9-2-илова). 2013 йилда ЯСТ ставкалари ўзгармаган (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-2-илова).

Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист.

Прочитано: 1996 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика