Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Тадбиркорлик

...цемент билан

Ташкилотимиз ЯСТни 6%лик ставкада тўлайди. 2012 йилда муассисларимиз – жисмоний шахсларга ўтган йиллардаги фаолият якунлари бўйича дивидендлар пул ва қурилиш материаллари билан тўланди.

Қурилиш материаллари таннархи бўйича берилганда ташкилотимиз учун солиқ оқибатлари юзага келадими? Уларнинг қийматидан 6%лик ставкада ЯСТ тўлашимиз керакми ёки йўқми?

– Агар дивидендлар тариқасида муассисга берилган қурилиш материаллари материалларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида (1000) ҳисобга қабул қилинса, ЯСТ бўйича солиқ оқибатларини белгилаётганда Солиқ кодексининг (СК) 132, 133 ва 355-моддаларига амал қилиш керак.

СКнинг 355-моддасига кўра ЯСТ олинадиган базага корхонанинг СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлари, шу жумладан материалларни реализация қилишдан даромадлар ҳам киритилади. Бунда материалларнинг чиқиб кетишидан олинадиган солиқ солинадиган даромад СКнинг 133-моддасига мувофиқ белгиланади (СК 132-моддасининг 1-банди). СКнинг 133-моддасига кўра бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир. Бунда мол-мулкни ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам амалга оширилади (СКнинг 39-моддаси).

4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 50-бандига кўра материалларнинг чиқиб кетишидан фойда унинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва чиқиб кетиш билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади.

Шу тариқа, агар материаллар таннарх бўйича берилган бўлса, ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Жавобни «Norma Ekspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1811 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика