Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

5 фоизлик бўнак тўлови: аниқлик киритса бўладими? бўладими?

«Кобил Али Люкс» МЧЖ (ХХТУТ бўйича коди – 17371) ўз фаолиятини 2007 йилнинг 20 апрелида бошлаган. Корхонамизнинг асосий фаолият тури пойабзал ишлаб чиқариш бўлиб, шу билан бир қаторда тикувчилик ҳамда улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади.

Президентимизнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарори билан ягона солиқ тўловидан 2014 йилнинг 1 январига қадар озод қилинганмиз.

ОАТ «Алоқабанк» Андижон бўлимида 2 та ҳисобрақамимиз очилган бўлиб, шундан улгуржи савдо бўйича тушум 22 626 ҳисобрақамига тушмоқда.

Ҳозирги кунда банк ишлаб чиқариш фаолиятидан тушган маблағни улгуржи ҳисобрақамига ўтказиб, шундан 5% ягона солиқ тўлови тўлайсизлар деб тушунтирмоқда. Ваҳоланки, биз ишлаб чиқариш фаолиятимиздан

ПҚ-1050-сон қарорга асосан ягона солиқ тўловидан озодмиз. Айтингчи, шу ҳолда биз қандай йўл тутайлик?

«Кобил Али Люкс» МЧЖ.

– Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 (кейинги ўринларда 2065-сон Низом) асосан 2010 йил 1 январдан улгуржи савдо корхоналари учун ҳар бир ўтказилган савдо операциясидан тушадиган тушум суммасининг 5 фоизи миқдорида ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўлаш белгиланган.

Давлат солиқ хизмати органлари асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган тижорат банкларига 2065-сон Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда улгуржи савдо корхоналари – ЯСТ тўловчиларини кўрсатган ҳолда хабарномани юборади.

Тижорат банклари давлат солиқ хизмати органининг хабарномасини олган санадан бошлаб 3 кун муддатда солиқ тўловчилар учун мажбурий тарзда қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги банк ҳисобварақларини очади ёки ёпади:

22624-«Айрим турдаги акцизли товарларни сотадиган юридик шахсларнинг мақсадли маблағлари», Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга2 (кейинги ўринларда 1390-сон Низом) мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун;

22626-«Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари», бошқа турдаги товарларни сотувчи улгуржи савдо корхоналари учун.

Юқорида назарда тутилган ҳисобрақамларга келиб тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

5%–давлат солиқ хизмати органлари томонидан 2065-сон Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги хабарномада кўрсатилган 23407-«Ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари» ҳисобварағига ЯСТ бўйича бўнак тўловлари сифатида;

95% – асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказилади, 1390-сон Низомга мувофиқ айрим турдаги акцизли товарларни сотишдан келиб тушган маблағлар бундан мустасно ва улар улгуржи савдо корхонасининг ихтиёрига биноан фойдаланилади.

Бунда шунга ҳам эътибор бериш керакки, 2065-сон Низом қоидалари татбиқ қилинадиган корхоналарга барча маблағлар фақат юқорида назарда тутилган банк ҳисобварақлари орқали келиб тушади, қуйидаги маблағлар бундан мустасно:

илгари тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг қайтиши кўринишида давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармаларидан келиб тушган маблағлар;

чакана савдодан инкассация қилинган тушум;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида тушаётган мақсадли маблағлар;

илгари жойлаштирилган депозитларнинг қайтиши;

бир юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ёки битта иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан бошқа иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар;

илгари конвертация учун йўналтирилган маблағларнинг конвертация қилинмаган қисмининг қайтиши;

устав фондига улуш сифатида келиб тушган маблағлар;

фоизлар ва дивидендлар;

грантлар;

хато ўтказилган маблағларнинг қайтган қисми.

Бунда Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома3 фақат юқорида назарда тутилган ҳисобварақлардан асосий ва иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағларга татбиқ этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланганингиз учун фаолиятингизнинг бошқа турлари бўйича келиб тушган пул маблағларидан ҳам бўнак тўлови тўлашингиз керак бўлади.

1АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2 АВ томонидан 26.07.2004 йилда рўйхатдан ўтказилган.

3 АВ томонидан 30.01.1999 йилда 615-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Жавобларни  экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2847 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика