Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Солиқ солиш

Яхши мутахассисга – хорижий автомобиль

ёки ходимга хорижий русумдаги корпоратив автомобилни бериш тартиби ва бунда юзага келадиган солиқ мажбуриятлари тўғрисида

Хорижий компания ваколатхонасига машиналар (хорижий русумдаги янги бўлмаган) бириктирилган. Автомобиллар божхонадан ўтказилган, барча зарур ҳужжатлар (декларациялар, тўлов ҳужжатлари, хатлар) бор. Менда қуйидаги вазиятларга доир саволлар туғилди:

I вазият. Компаниянинг бош офиси тақдирлаш сифатида бир автомобилни ваколатхона ходимига ҳадя қилиш имкониятига эга.

1. Автомобилни қолдиқ қиймат бўйича олган шахс қандай солиқни тўлаши керак? Бош офис (компания) солиқ (норезидент солиғи) тўлаши лозимми? Агар тўлаши керак бўлса, қандай миқдорда ва қандай шартли бирликларда тўлайди?

2. Билишимча, буйруқда (хатда) автомобилнинг қолдиқ қийматини кўрсатиш зарур. У Ўзбекистонда мустақил баҳолаш компанияси томонидан белгиланиши керакми ёки бош офиснинг ўзи уни кўрсатадими? Агар уни бош офис кўрсатса, бу ерда ДСИ томонидан саволлар бўлмайдими?

II вазият. Агар жисмоний шахс билан компания ўртасида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилса, қийматни барибир бош офис белгилайди (ваколатхона балансида машиналар қайд этилмаган). Қиймат ҳисоб-китобини бирор-бир органга тақдим этиш шартми ёки у компаниянинг ички ҳужжати ҳисобланадими? Агар бош офис томонидан белгиланган суммага сотилса, яъни даромадсиз (зарарсиз), қандай солиқларни тўлаш керак? Автомобиль сотиладиган қийматни тушунтириш талаб қилинадими?

Наргиза.

– Автомобиль ходимга ҳадя ёки олди-сотди шартномаси бўйича мулк қилиб бериладиган қийматни мулкдор – бош компания белгилайди. Автомобилни Ўзбекистонда мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш талаб қилинмайди.

Одатда, текинга бериш бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича белгиланадиган қолдиқ қиймати бўйича амалга оширилади. Агар автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилса, унинг баҳоси исталганча: қолдиқ қийматидан юқори, паст ёки унга тенг бўлиши мумкин. Автомобилни реализация қилиш қиймати ҳисоб-китобини (асосланмани) Ўзбекистондаги солиқ органларига тақдим этиш керак эмас.

Бироқ Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган автотранспорт воситалари билан битимларни (шу жумладан олди-сотди, ҳадя битимларини) расмийлаштиришга алоҳида талаблар қўйилишини ҳисобга олиш лозим. Улар Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом1 (бундан кейин 38-сон Низом) ва Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқнома2 (бундан кейин – 2090-сон Йўриқнома) билан белгиланган.

Аввало шартнома 2090-сон Йўриқноманинг 107-бандида назарда тутилган барча маълумотларни кўрсатган ҳолда махсус гербли бланкада расмийлаштирилиши ва ўз хоҳишига биноан танлаш мумкин бўлган нотариусда тасдиқланиши керак. Бироқ аввалроқ уни рўйхатдан ўтказиш жойидаги ёки битим тасдиқланган жойдаги ДЙҲХХ органларига агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги бобида кўрикдан ўтказишга тақдим этиш лозим.

ДЙҲХХда автомобилни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатига штамп қўйилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида нотариусга рўйхати 2090-сон Йўриқноманинг 117-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш керак. Рўйхатда қолдиқ (баланс) қиймати тўғрисидаги маълумотнома ҳам бор, яъни олди-сотди ёки ҳадя шартномасини нотариал тасдиқлаш учун сизга қолдиқ (баланс) қийматининг ҳужжатли тасдиғи (ҳисоб-китоб) керак бўлади.

Нотариал тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида шартнома ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилади.

Ходим – автомобиль олувчи (харидор) учун солиқ оқибатлари автомобилни бериш шартларига – текинга ёки пулга – боғлиқдир.

Агар автомобиль ҳадя шартномаси бўйича берилса, ваколатхона ходимида моддий наф тарзидаги шартнома юзага келади (Солиқ кодекси (СК) 177-моддаси биринчи қисмининг 2-банди). Автомобиль бериладиган қиймат (қолдиқ қиймати) шундай наф деб эътироф этилади. Бироқ бунда унинг энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг 6 бараварига тенг бўлган қисмига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (СК 179-моддасининг 14-банди). 2013 йилда совға қийматининг солиқ солинмайдиган қисми белгиланаётганда ҳисобга 1 январга белгиланган ЭКИҲ – 79  590 сўм қабул қилинади ва йил давомида ЭКИҲнинг кейинги ўзгаришларида солиқ солинмайдиган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Агар ҳадя шартномаси 2013 йилда расмийлаштирилса,

477  540 сўм доирасидаги қийматга солиқ солинмайди, ушбу сумма билан автомобилнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ эса белгиланган шкала бўйича ЖШДС солинадиган ходимнинг жами даромадига киритилади. Моддий наф тарзидаги даромадларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилмайди.

Автомобиль олди-сотди шартномаси бўйича расмийлаштирилганда ходимда даромад юзага келмайди. Ушбу ҳолда ЖШДС, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиқ оқибатлари бўлмайди.

Бош компания учун автомобилнинг олди-сотди ёки ҳадя битимлари Ўзбекистонда солиқ тўлаш мажбуриятларининг юзага келишига олиб келмайди. Мазкур ҳолда битим натижасида бош компания СКнинг 155-моддасига мувофиқ Ўзбекистонда солиқ солинадиган даромад олмаслигидан келиб чиқиш керак.

 

1ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган.

2Адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари

тайёрладилар.

Прочитано: 2655 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика