Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Почта қутиси

Таъминотни қайтариш

Божхона омбори барпо этилаётганида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида пул гарови киритилган эди. Ҳозир эса омбор тугатиляпти. Гаровни қандай қилиб қайтарса бўлади?

Божхона омборининг эгаси.

 

– Божхона омборлари товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ва жиҳозланган бинолар ёки бошқа жойлардир (Божхона кодексининг (БК) 54-моддаси). Божхона омборини божхона органлари билан бир қаторда Ўзбекистоннинг юридик шахслари таъсис этишлари мумкин.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга1 (бундан ке-йин – Низом) кўра божхона омборини лицензиялаш Давлат божхона қўмитаси номидан фаолият кўрсатиш минтақасида божхона омбори таъсис этиладиган унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади. Намунавий (оддий) лицензия 5 йилга берилади. Уни олиш учун талабгор божхона органига рўйхати Низомнинг IV бўлимида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади. Улар жумласида БКнинг 111-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бор.

Таъминот суммаси майдондан, агар очиқ майдонча божхона омбори этиб эълон қилинса, ёки ёпиқ хона (бошқа жой) ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади ва, тегишинча, 1 кв.метр майдон учун 5 ЭКИҲ ёхуд хона ҳажмининг 1 куб метри учун 1 ЭКИҲ ҳисобидан қабул қилинади, бироқ у энг кам иш ҳақининг 2 000 бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Ёпиқ турдаги божхона омбори таъсис этилганда таъминот суммасини лицензияловчи орган унда жойлаштириш мумкин бўлган товарларнинг статистик қийматидан келиб чиқиб белгилайди, бундай товарлар энг юқори статистик қийматининг 15%идан паст бўлмаган, бироқ ЭКИҲнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаган суммада қабул қилинади.

БКнинг 70-моддасига кўра лицензиянинг амал қилиши, хусусан, лицензиатнинг тегишли аризаси бўйича ёки юридик шахс тугатилганда у тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно, бекор қилиниши мумкин. Лицензия бекор қилиниши муносабати билан божхона омбори тугатилганда унинг эгаси товарлар сақлашга жойлаштирилган санадан бошлаб уларнинг тугатилаётган божхона омборида бўлган бутун даври учун товарларни сақлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси божхона органлари таъсис этган омборлар учун белгиланган миқдорларда йиғимларни тўлайди.

Фикримизча, божхона тўловлари тўланиши таъминоти сифатида божхона органининг депозитига киритилган пул маблағлари уларни киритган юридик шахсга омбор фаолиятини тўхтатганидан кейин, яъни у тугатилганидан кейин қайтарилади.

Маълумот учун! Суммалар депозитда сақланган вақт учун уларга фоизлар ҳисоблаб ёзилмайди, улар индексацияланмайди.

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини ундириш тўғрисида йўриқнома2 билан тартибга солинган ҳолларга ўхшаб, қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, унга доир қарор қабул қилиш ва суммаларни қайтаришнинг умумий муддати қайтариш тўғрисида ариза берилган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги лозим.

Шуни қайд этиш лозимки, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган деб ҳисобланмайдиган божхона тўловларини қайтариш таомилларида уларни божхона органи қайтариши керак бўлган аниқ муддат кўрсатилмаган. Божхона кодексининг пул гаровини киритиш ва қайтаришга ёки ҳисобга олишга тааллуқли моддалари билан ҳам божхона органининг ҳисобрақамига божхона тўловлари тўланишининг таъминоти сифатида киритилган божхона тўловларини қайтаришнинг аниқ муддати белгиланмаган. Уларни қайтариш, БКнинг 113-моддасига мувофиқ, ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тартибига татбиқан амалга оширилади.

Шу тариқа, тўловчининг талабига кўра бўлғуси тўловлар ҳисобига қайтариш ёки ҳисобга олиш ушбу тўловлар тўланган ёки ундирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида амалга оширилиши мумкин.

 

1ВМнинг 20.11.2003 йилдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган.

2ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.07.2000 йилда 947-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1664 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика