Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Тадбиркорлик

...алоҳида фармойишгача ушлаб турилсин

МЧЖ уставида дивидендларни  чоракда бир маротаба тақсимлаш назарда тутилган. 2012 йил IV чорагининг якунлари бўйича бизнинг МЧЖ соф фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Иштирокчилардан бири унинг улушини алоҳида фармойишгача тўламасликни илтимос қилди. Унинг аризаси қанчалик қонуний? Мазкур вазиятда қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин?

Н.Б., МЧЖнинг ҳаммуассиси.

 

– МЧЖ дивидендлари умумий улушли мулкдир (Фуқаролик кодексининг 220-моддаси) ва уни тўлаш масаласи жамият иштирокчилари ўртасидаги келишув бўйича ҳал қилинади. Шу сабабли иштирокчи умумий йиғилиш давомида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин жамиятдаги дивидендларнинг ўзига тегишли қисмини кейинчалик ўз хоҳишига кўра ишлатиш учун қолдиришни сўрашга ҳақлидир. Шуни назарда тутиш лозимки, иштирокчининг бундай аризаси МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун талабларига ва МЧЖ уставига мувофиқ расмийлаштириладиган баённомасида акс эттирилиши керак.

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 1657 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика