Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Амалий бухгалтерия

Корпоратив харидор

Ташкилотимиз корпоратив карточкадан фойдаланиб, тез-тез хусусий тадбиркорлардан улгуржи бозорда хўжалик эҳтиёжлари учун товарлар: кир ювувчи ва тозаловчи воситалар, латталар, супургилар, челаклар, лампочкалар, стартерлар ва ҳоказоларни харид қилади. Бизга чек беришади, бироқ товарлар ва нархлар қайд этилган юкхат олмаймиз. Бундай ҳолда ҳисоб қандай юритилиши керак? Текширув чоғида муаммолар бўлмайдими?

Б.Зайнуддинов,

бош бухгалтер.

– Товар-моддий бойликлар якка тартибдаги тадбиркорлардан ҳақи корпоратив карта бўйича тўланган ҳолда сотиб олинганда, агар терминал чекида харид қилинган ТМБларнинг номи ва сони кўрсатилмаса, уларни кирим қилиш товар-моддий бойликларни харид қилиш далолатномаси (харид далолатномаси) бўйича расмийлаштирилади.

Далолатнома корхона раҳбари тайинлаган комиссия томонидан тузилади, у раис ва ходимлар жумласидан бўлган бир нечта аъзодан иборат бўлади. Далолатномада товарларнинг номи, уларнинг ўлчов бирликлари, сони, нархи ва ТМБ харидига сарфланган умумий сумма кўрсатилади. Мазкур сумма комиссиянинг қарорига асосан ТМБ хариди учун масъул бўлган корпоратив карта сақловчисининг ҳисоботидан ҳисобдан чиқарилади. Далолатномага комиссиянинг барча аъзолари имзо чекадилар ва у корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ҳисобдор шахс (корпоратив картанинг сақловчиси) уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив карта воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт (Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг1 7-банди). Ҳисобот ва харид далолатномасига терминалларнинг якка тартибдаги тадбиркорлардан олинган ТМБ учун ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекларининг асл нусхалари илова қилинади.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2035 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика