Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

Боғча пули солиққа тортиладими?

Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган корхонамиз меҳнат шартномасига асосан ходимамизга унинг фарзандининг мактабгача муассасаси учун тўлов тўлайди.

2013 йилнинг январь ойи учун тўлов суммаси 160 минг сўмни ташкил этди. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва улар қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

Бердиёр Абдуллаев, МЧЖ раҳбари ўринбосари.

   Самарқанд вилояти.

 

– Ота-оналар тўловининг суммаси Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-бандига асосан ходимангизнинг моддий наф тарзидаги жами даромадига киритилади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Моддий наф тарзидаги даромадларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ҳисобланмайди.

21-сон БҲМСга кўра, бухгалтерия ҳисобида ушбу операциялар қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Т/р

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, минг сўм

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

дебет

кредит

1.

Корхонанинг ходима фарзандининг мактабгача муассасасига тўлови ва қарздорлиги акс эттирилади

 

160

5920

6990

6990

5110

Шартнома, ҳисобварақ-фактура, банк кўчирмаси

2.

Мактабгача муассаса хизматларини тақдим этиш акс эттирилди   

160

9220

4790

9430

5920

9220

4790

 

 

Шуни қайд этиш лозимки, ҳисобнинг ушбу вариантида моддий наф тарзидаги даромадни ҳисоблаш ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаш учун ушбу даромадларни олган ходимлар кесимида балансдан ташқари ҳисобни ташкил этиш лозим бўлади.

Шунингдек, моддий наф тарзидаги даромадни ҳисоблашнинг бошқа вариантини қўллаш ҳам мумкин. Бунда даромадлар махсус киритиладиган 6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи кредитида ҳисобланади.

Сизнинг ҳолатингизда ушбу вариант бўйича моддий наф тарзидаги даромадларни акс эттиришда бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

 

Т/р

 

Хўжалик операцияcининг мазмуни

Сумма, минг сўм

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

дебет

кредит

1.

Корхонанинг ходима фарзандининг мактабгача муассасасига тўлови ва қарздорлиги акс эттирилади           

160

5920

6990

6990

5110

Шартнома, ҳисобварақ-фактура, банк кўчирмаси

2.

Корхонанинг ходима фарзандининг мактабгача муассасасига тўлови бўйича харажатлари акс эттирилди          

160

9430

6740

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

3.

Мактабгача муассаса хизматларини тақдим этиш ва ҳисобварақларни ёпиш акс эттирилди

160

4790

6740

9220

9220

4790

5920

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

4.

Жами даромад бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланди ва ушланди

 

6710

6410

Иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси

 

 

 

Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 3004 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика