Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

АЁҚШ ҳам турғун савдо шохобчаси ҳисобланади

Биз ўзимизнинг АЁҚШга бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий ускуналар ўрнатиб, иншоотларни тўлиқ қайта таъмирдан чиқардик. Бажарилган бу ишлар натижасида молиявий ҳолатимиз бироз оғирлашиб қолди. Молиявий ҳолатимизни тиклаб олиш мақсадида АЁҚШни ижарага бердик, яъни корхонамизнинг 100 фоиз даромади ижарадан келиб тушади. Бу даромаддан 6 фоизлик ставкада ягона солиқ тўлови тўлаб келдик.

Лекин ҳозирда солиқ инспекцияси ушбу даромадлар учун 6 фоиз эмас, 30 фоизлик ставкада ягона солиқ тўлови тўлашимиз лозимлигини талаб қилмоқда.

Биз ижарага турғун савдо шохобчасини эмас, тўлиқ АЁҚШни берганимизни инобатга олганда ягона солиқ тўловини қайси ставкада тўлашимиз лозим бўлади?

Ш.Ҳикматиллаев,

«Чимбой сервис» МЧЖ директори.

 

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон қарорига 9-1-иловада озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун 30 фоизлик ставкада ЯСТ тўлаш белгиланган. Бундай ставка корхонанинг ушбу йўналиш учун ижарага беришдан олган даромадлари жами тушумнинг 60%идан кўпни ташкил этганда қўлланади.

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида1 давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан белгиланган жойларда доимий асосда жойлашган савдо объектлари (дўконлар, киоскалар, ларёклар, павильонлар, дорихоналар, оптика, автомобиль ёнил-ғиси қуйиш шохобчалари) турғун савдо шохобчалари ҳисобланиши белгиланган.

Яъни ЯСТни тўлаш мақсадида мулкчилик шакли, сотиш ҳажми, ўлчамидан қатъи назар, товарларни реализация қилиш учун мўлжалланган (мослаштирилган) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгилаган жойларда доимий асосда жойлашган савдо объекти турғун савдо шохобчаси ҳисобланади. Дўконлар, кичик дўконлар, павильонлар, дорихоналар, шу жумладан автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари савдо объектлари бўла олади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизнинг АЁҚШни ижарага бериш бўйича фаолиятингизга 30 фоизлик ставкада ЯСТ солинади.

Шуни эслатиб ўтиш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон ва 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорларига 9-1-иловада ҳам озиқ-ов-қат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун 30 фоизлик ставкада ЯСТ белгиланган.

 

1ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова.

Жавобни экспертимиз Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 3493 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика