Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Почта қутиси

Назорат остида етказиб берамиз

 

ўнатиш божхона органи бизнинг МЧЖга товарни тайинланган божхона органига автомобиль транспортида етказишга рухсатнома берди. МЧЖ унда кўрсатилган етказиш муддатини бузганлиги боис маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди ва энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима ундириш тўғрисида қарор чиқариш тахмин қилиняпти. Бундай қилиш асослими?

К.М., МЧЖ – божхона ташувчиси.

 

– Саволингизни ойдинлаштирадиган Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш қоидаларига* кўра етказиб бериш Ўзбекистонга олиб кирилиши чоғида ёки божхона ёхуд эркин омборлар ўртасида жойлаштирилиши чоғида – жўнатиш божхона органи томонидан, келиб тушиш божхона органидаги етказиб беришлар билан боғлиқ расмийлаштирув зарур жараёнлари ниҳоясига етказилгунига қадар товарларнинг етказиб берилиши устидан назорат ҳужжати берилган вақтдан бошлаб амалга оширилади. Олиб чиқиб кетилиши чоғида – товарларнинг Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига ҳақиқатда олиб чиқиб кетилиши билан якунланади.

Божхона кодексининг (БК) 61-моддасига мувофиқ ташувчи товарлар, транспорт воситалари ва уларга оид ҳужжатларни уларни жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланган манзилга, йўналишда ва муддатда транспорт воситасининг имкониятлари, белгиланган йўналиш ва ташишнинг бошқа шартларидан келиб чиқиб, бироқ бир ой учун 2 000 км ҳисобида белгиланадиган энг юқори муддатдан оширмаган ҳолда етказиб бериши шарт (Божхона ташувчиси тўғрисида низомнинг 5.1-банди). Унинг белгиланган муддатни бузиши эса маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2273-моддасида белгиланишича, товарлар ва транспорт воситаларини етказиб бериш жойида БКнинг 61-моддасида назарда тутилган муддатда божхона органларига тақдим этмаслик ва уларга доир ҳужжатларни топширмаслик фуқароларга энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга

эса – 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Тегишинча, сиз баён этган вазиятда божхона органи МЧЖни асосли равишда маъмурий жавобгарликка тортган.

 

Божхона органининг аниқлашича, компания – божхона ташувчиси транспортнинг носозлиги тўғрисида маълум қилмаган, бу эса товарлар божхона назорати остида ташилиши чоғида форс-мажор ҳолатни келтириб чиқарди. Ушбу ҳолат компанияни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2272-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш учун асос бўла оладими?

Файзулла, менежер.

 

– Ҳа, бу нарса асос бўла олади. БКнинг 63-моддасига мувофиқ фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган тақдирда ташилаётган товарлар транспорт воситасидан туширилиши мумкин. Бу ҳолда ташувчи товарларнинг бут сақланишини таъминлаш ва улардан бирон-бир тарзда фойдаланилишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўриши, ишнинг ҳолатларини, товарлар ва транспорт воситаларининг қаерда эканлигини энг яқин божхона органига дарҳол хабар қилиши, товарларнинг энг яқин божхона органига ташиб келтирилишини ёки божхона органининг мансабдор шахслари товарлар турган жойга олиб келинишини таъминлаши шарт. Божхона органи божхона назоратини таъминлаш учун кўриладиган чора-тадбирларни белгилайди. Чора-тадбирлар кўрилиши муносабати билан ташувчининг қилган харажатлари божхона органи томонидан қопланмайди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2272-моддасига кўра фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган тақдирда БКнинг 63-моддасида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрмаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилади ва фуқароларга энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шуни билиш лозимки, БКнинг 62-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг бут сақланиши учун ташувчи жавобгар бўлади.

Товарлар божхона органининг рухсатисиз бериб юборилган, йўқотилган ёки юк келиб тушадиган божхона органига элтиб берилмаган тақдирда, ташувчи тегишли равишда эркин муомалага ёки экспортга чиқариш режимларида тўланиши лозим бўлган бож тўловларини тўлаши шарт. Товарлар ҳалокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ бўлган ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда қўлдан кетган, ёхуд камомад табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган ёхуд органлар ёки мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари натижасида эгаликдан чиқиб кетган ҳоллар бундан мустасно. Агар бундай ҳоллар мамлакатимиздан ташқарида рўй берган бўлса, улар Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим.

Божхона юк ташувчиси тўғрисидаги низомда**, хусусан, транспорт воситаларини лозим даражадаги техник ҳолатда тутиб туриш ташувчининг мажбурияти эканлиги назарда тутилган.

Сизнинг вазиятингизда божхона ташувчиси томонидан техник носозликнинг маълум қилинмаганлигини божхона органи ҳақли равишда МЖТКнинг 2272-моддасида назарда тутилган жазо қўллайдиган маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолаган.

 

*ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 19.01.2000 йилда 875-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

**«Ўзавтотранспорт» ДАК ва ДСҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 1.04.1997 йилда 318-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1717 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика