Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Амалий бухгалтерия

Компенсацияда бензин ҳисобга олинган

МЧЖ – ЯСТ тўловчиси (ХХТУТ бўйича коди – 61134). Асосий фаолият тури – электромонтаж, ишга тушириш-созлаш ишлари. Биз баъзи ходимларга шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун компенсация тўлаймиз. Улар бензинни ташкилот ҳисобига корпоратив карточка орқали олишлари мумкинми?

Бош бухгалтер.

– Шахсий автотранспорт воситаларидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация ходимларга ўз автомобилларидан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни (ёнилғи-мойлаш материаллари, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш харажатлари ва бошқалар) қоплаш мақсадида тўланади.

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибининг1 4-бандига кўра компенсация автомобиль моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади (бир ойда энг кам иш ҳақининг баравари миқдорида):

100 от кучидан юқори – ЭКИҲнинг 4,5 баравари;

70 от кучидан 100 от кучигача – ЭКИҲнинг 3,5 баравари;

70 от кучигача – ЭКИҲнинг 2 баравари.

Иш берувчи уни белгиланган меъёрлардан ортиқча тўлашга ҳақлидир. Бунда компенсация суммаси:

меъёрлар доирасида бўлса – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди, чунки Солиқ кодекси (СК) 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига кўра ходимнинг даромади сифатида қаралмайди;

меъёрлардан ортиқча бўлса – ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади, чунки СК 174-моддасининг 11-бандига кўра компенсация тўловларига киритилади.

Компенсация миқдоридан қатъи назар (меъёр доирасида ёки ундан ортиқча) уни тўлаш харажатлари ЯСТ ҳисоб-китобида инобатга олинмайди.

Ушбу харажатларни корпоратив карточка карточкада тўлаш воситасида автотранспорт воситаларига бензин (газ) қуйишга келсак, қуйидагиларни қайд этиш лозим. Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланишича, корпоратив карточка билан бевосита Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда3 назарда тутилган корхонанинг харажатлари тўланиши мумкин. Яъни корпоратив карта маблағлари ҳисобига ўзининг, ижарага ёки фойдаланишга олинган автотранспорт воситаларига бензин (газ) қуйиш мумкин.

 

1ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилдаги 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 1941 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика