Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Амалий бухгалтерия

САВДО + PAYNET

Фирмамиз чакана савдо билан шуғулланади. Яқинда дўконларнинг бирида Paynet хизматларини кўрсата бошладик. Махсус ҳисобварақ очиб, аввал-бошдан 1  500  000 сўм ўтказдик. Мазкур фаолият тури бўйича барча бухгалтерия проводкаларини билишни хоҳлардик. Бунинг учун ойлик якуний ҳисоботларни илова қиляпмиз.

Транзакция бўйича агентнинг якуний ҳисоботи

 

Провайдер

Сервис

Сумма

Ҳисоб-вараќќа сумма

Агентнинг воситачилик ҳаќи

Транзакциялар сони

UzMobile

Ҳисоб-вараќни тўлдириш

3 000

2 820

120

1

Билайн

Ҳисоб-вараќни тўлдириш

344 400

323 990

13 522

114

UCell

Ҳисоб-вараќни тўлдириш

514 905

484 549

20 058

218

Жами

862 305

811 359

33 700

333

 

 

Провай-дер

Наќд сумма

Плас-тик карта-лардан сумма

Ќайд этилган наќд сумма

Депозит-дан олинган наќд сумма

Ҳаќ

Тран-закция-лар сони

UzMobile

3 000

0

2 820

2 880

120

1

Билайн

344 400

0

323 990

330 878

13 522

114

UCell

514 905

0

484 549

494 847

20 058

218

Жами

862 305

0

811 359

828 605

33 700

333

 

Бухгалтер.

 

– Жисмоний шахслардан тўловлар қабул қилиш бўйича Paynet хизматлари воситачилик хизматлари ҳисобланади. Чакана савдо ва Paynet хизматлари юзасидан сиз алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз керак. Ҳисобда Paynet хизматларини кўрсатиш операцияларини акс эттиришда 21-сон БҲМС1 ва Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга2 амал қилиш керак.

Низомга кўра корхона – тўлов агенти (сиз айни шундай агент ҳисобланасиз), биринчидан, ўзининг махсус ҳисобварағидан бош агентнинг махсус ҳисобварағига кафиллик бадалини ўтказиши керак, бадал закалат ҳисобланади. Иккинчидан, жисмоний шахслардан тўловлар сифатида келиб тушган пул маблағлари ҳисобини юритиш учун сиз банкда иккита махсус ҳисобварақ очишингиз керак: бирида аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича инкассацияланган нақд пул тушуми, бошқасида терминал орқали жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган тушум кирим қилинади. Ана шу икки махсус ҳисобварақдан пул маблағлари кафолат бадали сифатида бош агентнинг махсус ҳисобварағига қайд этилади.

Paynet хизматларини кўрсатиш операциялари ҳисобини қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланган ҳолда юритишни тавсия қиламиз:

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» – бош агентга ўтказиладиган кафиллик бадали ҳисоби учун;

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ва 5711-«Тўлов терминали орқали келиб тушган пул маблағлари» – тегишинча нақд пул билан ва пластик карталар қўлланган ҳолда тўланган тўловларнинг ҳисоби учун;

5710-«Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари» – инкассаторлик хизматларига топширилган пул маблағлари ҳисоби учун;

5530-«Бошқа махсус ҳисобварақлар» – биринчи маротаба кафиллик бадали тўлашда пул маблағлари ҳисоби учун;

5531-«Тўловлар нақд пул билан қабул қилинганда инкассацияланган тушум», 5532-«Тўлов терминалларидан фойдаланиб тўловларни қабул қилиш бўйича тушум» – махсус ҳисобварақларга қайд этиладиган ва кафиллик бадали сифатида бош агентга ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби учун;

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» – олинган воситачилик ҳақи ҳисоби учун.

Хатда келтирилган маълумотларга кўра жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш ва кейин пул маблағларини бош агентга ўтказиш проводкалари бир ой учун қуйидагича бўлади (башарти воситачи ҳисоб-китобларда иштирок этса):

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма (сўм)

21-сон БҲМС бўйича ҳисобвараќлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Бош агент билан шартнома тузиш чоѓида кафиллик бадали ўтказилган

1 500 000

5530

4890

5110

5530

Жисмоний шахслардан наќд пул маблаѓлари (тўловлар) ќабул ќилинган

862 305

5010

4890

Наќд пул маблаѓлари инкассацияланган

862 305

5710

5531

5010

5710

Аҳолидан тўловларни ќабул ќилиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган ҳаќ суммаси акс эттирилган

33 700

5110

4890

5531

9030

Махсус ҳисобвараќдан пул маблаѓлари бош агентга кафиллик бадали сифатида ўтказилган

828 605

4890

5531

 

1Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

2МБ бошқаруви, ДСҚ ва ЎзАААнинг АВ томонидан 21.04.2010 йилда 2099-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 3702 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика