Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Бизнинг маслаҳатлар

Пойабзал тикинг ва имтиёзга эга бўлинг

Корхонамизнинг асосий фаолияти пойабзал ишлаб чиқариш ҳисобланади (ХХТУТ бўйича коди – 17371). Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1050-сон қарорига асосан 2014 йил 1 январга қадар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинганмиз. Ушбу қарор юзасидан қуйидаги саволларимизга жавоб беришингизни сўраймиз.

1.                Корхонада бир йилги маҳсулот сотишдан тушган тушум қуйидагича бўлган:

–   пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан тушган тушум – 61%;

–  тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан тушган тушум – 25%;

–  маиший хизмат кўрсатишдан тушган тушум – 2%;

– улгуржи савдо фаолиятидан тушган тушум – 12%.

Ушбу ҳолда ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзлари қайси фаолият турларига нисбатан қўлланилади?

2.                Юқорида қайд этилган қарорнинг 2-иловасида тайёр тикув буюмларига аёллар ва эркаклар костюмлари ва шимлари киритилган. Бизнинг корхона буюртмачилар учун махсус кийим-бош (костюм, шим, жилет, қўлқоп ва курткалар) тайёрлаб сотади. Ушбу маҳсулотлар бўйича юқоридаги қарорга асосан имтиёзлар қўлланиладими?

МЧЖ раҳбари.

– Тўғри, Президентимизнинг 28.01.2009 йилдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1050-сон қарорининг (кейинги ўринларда ПҚ-1050-сон қарор) 3-банди билан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган микрофирма ва кичик корхоналар учун ЯСТ бўйича имтиёз берилган.

Мазкур имтиёз ва преференциялар муайян товар гуруҳлари бўйича худди шу товарлар ҳажми умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга татбиқ этилади.

ПҚ-1050-сон қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ке-йинги ўринларда 1932-сон Низом) 1-иловасида Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари бериладиган товар гуруҳларининг рўйхати келтирилган бўлиб, унда, хусусан, қуйидагилар эътиборга олинган:

 

IV. Пойабзал ва уни ишлаб чиќариш учун материаллар

Болалар пойабзали

Аёллар пойабзали

Эркаклар пойабзали

Спорт пойабзали

Гусарбоп пойабзал

Полиуретан, резина ва поливинилхлориддан пойабзалнинг тагчармлари

Пойабзал ќолиплари

Пойабзал елими

Пойабзал михлари

Супинатор ва фурнитура

Чармкартон

Табиий чарм

Сунъий чарм

Резинали пойабзал (калишлардан ташќари)

V. Тайёр тикувчилик буюмлари

Болалар ва ўсмирлар кўйлаги

Ќиз болалар ва ўсмирлар кўйлаги

Болалар ва ўсмирлар костюми, пиджаги ва шимлари

Болалар ва ўсмирлар курткалари

Болалар ва ўсмирлар пальтолари

Блузкалар ва кофталар

Юбкалар

Аёллар кўйлаги

Аёллар плашлари

Эркаклар плашлари

Аёллар ва эркаклар костюмлари

Эркаклар кўйлаги

Курткалар

Аёллар ва эркаклар шимлари

Аёллар пальтоси

Эркаклар пальтоси

Чаќалоќлар учун кийимлар

Мактаб формаси

 

 

Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган товарларни ишлаб чиқариш корхонадаги умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 60 фоиздан ошса, унда ушбу имтиёзни бутун корхона фаолияти учун қўллашингиз мумкин бўлади.

Яна шунга эътибор бериш керакки, ушбу имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар корхоналар томонидан янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни сотиб олишга, киритилган инвестицияларни, шу жумладан, кредитларни қоплашга йўналтирилиши керак. Агар тақдим этилган имтиёзлар натижасида бўшаган маблағлар мақсадга мувофиқ фойдаланилмаса, бу маблағлар ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлиқ ўтказилади.

Бунда солиқлар бўйича имтиёзлар корхоналарга давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган аризага асосан тақдим этилишини унутмаслик керак (аризанинг шакли 1932-сон Низомнинг 2-иловасида келтирилган).

Имтиёз олишга ҳақли эканлигини тасдиқлаш учун корхона давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибдаги Маълумотнома ҳисоб-китобни йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этади (Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китоб шакли 1932-сон Низомнинг 3-иловасида келтирилган).

Прочитано: 5859 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика