Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Тадбиркорлик

Дивиденд олиш пайти келганда ......товарлар билан

2012 йил якунлари бўйича МЧЖ соф фойдани тақсимлаш ва дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Иштирокчилардан бири уни жамият реализация қиладиган товарлар билан олмоқчи. Шундай қилса бўладими? Айтиб берсангиз, бу  ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайдими?

МЧЖ бухгалтери.

– «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 25-моддасига мувофиқ МЧЖ йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Жамият фойдасининг дивидендлар тўлаш учун мўлжалланган қисми иштирокчиларнинг МЧЖ устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.

Қонун ҳужжатлари дивидендлар тўлаш учун мажбурий пул шаклини белгиламайди ва МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишида уларни бошқа шаклда бериш тўғрисида қарор қабул қилишларини тақиқламайди.

Шу тариқа, МЧЖ иштирокчиси дивидендларни пул билан эмас, балки жамият мол-мулки, унинг маҳсулоти ва ҳоказолар билан олишга ҳақлидир.

Павел сильнов, адвокат.

Прочитано: 2663 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика