Norma.uz

2013 йил солиқлари: Янгилик, ўзгариш ва афзалликлар

Мустақил мамлакатимизда қабул қилинадиган фармон ва қарорларнинг барчасида халқ фаровонлиги, юрт ободлиги кўзда тутилган. Шу жумладан, солиқ соҳасида ҳам халқимизга ҳар йили янги имтиёз ва енгилликлар берилаётгани шубҳасиздир.

Айни вақтда фойда солиғи 1992 йилга нисбатан 45 фоиздан 9 фоизгача, ишчи-хизматчиларнинг даромад солиғи 60 фоиздан 22 фоизгача пасайтирилганини кўрамиз. Шунингдек, мол-мулк, ягона ижтимоий тўлов ҳамда микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови анча миқдорда камайтирилди.

Ҳеч шубҳасиз, корхона ва ташкилотлар бундан катта манфаат кўраяптилар. Биргина 2012 йилда вилоятдаги мавжуд 3 311 та корхона ва ташкилотлар солиқ имтиёзларидан 359,6 млрд сўм фойда кўрди. Бу янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жалб этиш, маҳсулот сифатини ошириш, чет эллар билан экспорт ва импорт алоқаларини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш борасида янги имкониятларни яратди.

Республикамизда «Обод турмуш йили» деб номланган 2013 йил ҳам ютуқлар, муваффақиятлар йили бўлиши шубҳасиз. 2012 йил 25 декабрда Президентимиз томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сон қарор ҳамда Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга асосан, жорий йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солишда муҳим меъёрлар белгиланди.

Обод турмуш йилида аҳолининг реал даромадини ошириш мақсадида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи қуйи ставкаси 9 фоиздан 8 фоизга пасайтирилиши натижасида вилоятда ҳисоб-китобга кўра 3,5 млрд сўм ишчи ва хизматчилар ихтиёрида қолади.

Қабул қилинган янгиликлар якка тартибдаги тадбиркорларга 1,3 млрд сўм фойда келтиради. Биргина мисол: Қарши шаҳрида чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТ йил давомида ЭКИҲ ошиши ҳисобига ўртача 6 670,7 минг сўм қатъий белгиланган солиқ тўлаши лозим бўлса, янги тартибга кўра унинг солиғи ошмаслиги боис, йил давомида 460,0 минг сўмдан зиёд манфаат кўради.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра жорий йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар (акциз ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларини тўловчилар бундан мустасно) пенсия, йўл, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар тўламайдилар. Бунинг натижасида вилоятдаги 1 000 дан зиёд корхона ихтиёрида  8,1 млрд сўм маблағ қолади.

Маълумки, 2012 йил июль ойида Президентимизнинг ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳисобот ва турли рухсат бериш тартибларини қисқартириш борасида 2 та янги Фармони қабул қилинди. Уларга мувофиқ 2013 йилдан эътиборан 12 турдаги солиқ ҳисоботлари тақдим этиш даврийлиги қисқартирилди. Барча тадбиркорлик субъектлари, жумладан, йирик корхоналар ҳам ушбу солиқлар бўйича ҳисоботларни ҳар чоракда тақдим этадиган бўлдилар.

Шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар йилда бир марта тақдим этилиши кўзда тутилди. Бундан ташқари, 2013 йил 1 январдан бошлаб, солиқ органларига тақдим этиладиган 11 турдаги солиқ ҳисоботи ва бошқа маълумотлар бирлаштирилиб, 5 тага туширилди.

2012 йил 1 августдан электрон рақамли имзони олиш учун тўлов ЭКИҲнинг 10 фоизига туширилиши вилоятда бир йилда тадбиркорлик субъектлари ихтиёрига 50 млн сўмдан ортиқ маблағ қолиши имконини беради.

Обод турмуш йилида солиқ соҳасида киритилаётган янгиликлар тадбиркорларимизга янада кучли, барқарор ва мутаносиб ривожланган ҳолда майдонга чиқишга, жаҳон бозорларида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллашга, шулар асосида изчил иқтисодий ўсишни таъминлаб, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада оширишга имкон яратади.

Қурбон ЭГАМБЕРДИЕВ,

Қашқадарё вилоят

Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи.

Прочитано: 2721 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика