Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Устуворликлар

Давлат рақобат қўмитасининг мақсад ва вазифалари

Янги қўмита фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш, монополияга қарши тартибга солиш ишлари самарадорлигини ошириш ва реал рақобат муҳитини шакллантириш, фонд бозори, айниқса, иккиламчи фонд бозорини жадал ривожлантириш ҳамда корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштиришдан иборат.

Анжуманда давлатимиз раҳбари томонидан янги идора олдига хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, хўжалик субъектларидаги давлатга тегишли активлар ва акциялар (улушлар) пакетларини хусусий мулк қилиб сотиш, давлат тасарруфидан чиқаришда давлат мулкининг хусусий мулкдорларга сотилишининг очиқ ва ошкоралигини таъминловчи янги шакл ва усулларни жорий этиш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш вазифалари қўйилгани таъкидланди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 25 апрелда қабул қилинган «2012–2013 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида 194 давлат мулки объекти баҳоланиб, ундан 96 объект очиқ савдога қўйилди, 26 таси эса сотилди.

Матбуот анжуманида ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 майда қабул қилинган «Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Ижтимоий аҳамиятга эга

1 187 объект рўйхати тасдиқланди, улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари белгиланди. 441 давлат мулки объекти маҳаллий ҳокимият органлари балансига ўтказилди, 65 объект бўйича тендер савдолари шартлари тасдиқланди.

Рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида қўмита томонидан товар ва молия бозорларини ўрганиш, рақобатга қарши ҳаракатларни аниқлаш ва бартараф этиш, тендер савдоларида ва тадбиркорлик субъектларининг биржа савдолари орқали юқори ликвидли маҳсулот сотиб олишида тенг шароитлар яратиш ҳамда табиий монополиялар субъектлари фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари давом эттирилади.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 3164 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика