Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Тадбиркорлик

Рухсат бериш тартиб-таомиллари: тадбиркор ҳуқуқлари устувор

Давлат божхона қўмитасининг ташаббуси билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-341-сон Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда пойтахтимизда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади бугунги кунда фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Қонунда:

– тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳимоя қилинишининг, жамоат хавфсизлигининг ҳамда атроф-муҳит муҳофаза қилинишининг таъминланиши;

– рақобатни чеклайдиган рухсат бериш тартиб-таомиллари белгиланишига йўл қўйилмаслиги; рухсат бериш тартиб-таомилларининг ошкоралиги, очиқлиги ва тушунарлилиги;

– рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартибига доир талабларнинг ягоналиги; тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги;

– рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг «бир дарча» орқали берилиши принциплари белгилаб қўйилган.

Ваколатли органлар рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни соддалаштирилган тартибда «бир дарча» орқали амалга оширадилар. Улар бундай ҳужжатларнинг реестрини юритиб, уни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратишлари Қонун билан белгилаб берилган.

Шунингдек, Қонунга асосан ваколатли органлар билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади, унга мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддият ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектларининг фойдасига талқин қилинади деб қатъий белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун 29 та моддадан иборат бўлиб, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, яъни 2013 йил 20 июндан кучга киради.

ДБҚ матбуот хизмати.

Прочитано: 1995 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика