Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 8 / Тадбиркорлик

Ишбилармонлик ташаббусларига кўмаклашиб

Палата раиси А.Шайхов бошқарган мажлисда Савдо-саноат палатаси томонидан 2012 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, «Обод турмуш йили» Давлат дастурига киритиладиган режаларни амалга ошириш юзасидан навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисдаги асосий эътибор, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлисида Президентимиз томонидан белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросига қаратилди.

Иштирокчилар 2012 йилда қабул қилинган «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (24.09.2012 йилдаги ЎРҚ-336-сон) ҳамда ҳозирги вақтда янги таҳрирда амал қилаётган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (26.04.2012 йилдаги ЎРҚ-327-сон), «Рақобат тўғрисида»ги (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Қонуннинг 2.05.2012 йилдаги таҳририда) қонунлар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди. Президентимизнинг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон), «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (16.07. 2012 йилдаги ПФ-4453-сон) фармонлари ва бошқа қарорлар мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, уни диверсификация ва модернизация қилиш ва бунинг учун зарур ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ҳамда юртимизда инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлашда роли ва аҳамияти бағоят катта эканлиги эътироф этилди.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори суръатлар билан ривожланишида кичик бизнеснинг тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес улуши 54,6%га етган бўлса, унинг саноатдаги улуши 22,2%ни ташкил этди.

Экспорт ҳажмининг ўсиши 11,6 фоизга таъминланиб, кичик бизнеснинг ундаги улуши 15,8%ни ташкил этди.

Ҳисобот йилида мамлакатимизда ички ва хорижий инвестициялар жалб этилиши 2011 йилга нисбатан 14%га ўсганлиги қувонарли ҳолдир.

2012 йилда Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар қилинган. Жумладан, Палата 2012 йилда 116 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этди.

Таъкидланишича, республика бўйича ўтказилган «Тадбиркор куни» тадбирида қарийб 34,5 минг тадбиркор қатнашган ва бизнесни юритиш масалалари бўйича 9 905 мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг салкам 90% кўриб чиқилган ва жойида маҳаллий ҳокимлик ва ваколатли органлар томонидан ҳал этилган.

Ҳисобот даврига республика бўйича 194 шаҳар ва туманларда ССП жамоатчилик кенгашларининг 1 342 аъзоси фаолият олиб борди. ОАВда 953 та чиқишлар қилинган. Шунингдек, 421 та жойда ишонч қутилари ўрнатилиб, 600 га яқин мурожаатлар келиб тушган ва ўрганилган. Палата томонидан тадбиркорлар билан

1 589 учрашувлар ўтказилган.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Палата таркибида Мониторинг маркази ва Call center ташкил этилган.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, ССП ходимлари назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган 1 680 та хўжалик субъектларини текшириш жараёнларида қатнашишди, шундан 89,8%и режали ва 10,2%и режадан ташқари текширишлардир. Ҳисобот даврида судларга қарийб 22 минг умумий миқдори 928,5 млрд сўмлик ҳамда 45,6 млн АҚШ долларига тенг даъво аризалари киритилди.

 Мажлис давомида ССП томонидан 2012 йил якунлари бўйича 171 та корхонага умумий қиймати 12,8 млн АҚШ долларига тенг мини-технология ва асбоб-ускуналарни топиш ва харид қилишда бевосита ёрдам кўрсатилганлиги, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш мақсадида 20 та қўшма ва 29 та хорижий компанияни ташкил этишга кўмаклашилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, унинг кўмагида 96 кўргазмали тадбирлар ташкил этилиб, уларда деярли 5 900 нафар ўзбекистонлик ва чет эл тадбиркорлари иштирок этган, кўргазмали тадбирларга 220 мингга яқин киши ташриф буюрган.

646 нафар ўзбекистонлик тадбиркорлар хорижда (Германия, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Туркманистон, Малайзия, Хитой ва б.) бўлиб ўтган 55 та кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбиркорликни, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонликни талаб этади. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тушунтириш, солиқ ва божхона қонунчилиги, кредитлар ва микрокредитлар олиш, бизнесни режалаштириш, ISO 9001, ISO 14000 ва «Кайдзен» халқаро стандартларини жорий этишга бағишланган ўқув курслари, семинарлар ва дастурлар шу мақсадга йўналтирилган. Уларда

33  108 киши ўқитилган ва малакасини оширган. Шунингдек, қисқа муддатли ўқув дастурлар ва хорижга малака ошириш сафарлари доирасида 128 киши Германия, Малайзия, Хитой, Исроил, Корея Республикаси, Сингапурда бошқарув кадрларини тайёрлаш дастурида иштирок этди.

Мажлис якунида «Обод турмуш йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, хусусан оилавий бизнесни ташкил этиш истагини билдирган фуқаролар учун ўқитиш ишларини ташкил этиш, «ягона ойна» шаклида хизмат кўрсатиш, электрон тижоратни ривожлантириш, саноат корхоналарининг салоҳиятини кучайтириш ва экспортни ривожлантириш, шунингдек, экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхоналар сонини ошириш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ССП матбуот хизмати материаллари асосида.

Прочитано: 2576 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика