Мутахассисни ишга қабул қилмоқчимиз, у икки давлат – Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга. У Ўзбекистон фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Меҳнат шартномасида ушбу вазиятни қандай назарда тутиш керак? У билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкинми?
– Энг аввало шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида икки давлат фуқаролиги назарда тутилмаган, яъни Ўзбекистон фуқароси бир вақтнинг ўзида бошқа давлат фуқароси бўла олмайди (13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон Қонун 12-б.).
Агар ходим Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ва бошқа давлат фуқаролигини олса, у сизда ишлай олиши учун унинг Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олишингиз керак.
Шундан келиб чиқиб, сиз ушбу ходим билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни расмийлаштириш вақтида меҳнат шартномасини бекор қилишингиз керак бўлади.